Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Князь Романовнинг саройи
Яқин йилларда Тошкент марказидаги князь Романовнинг саройи ва унга туташ боғ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун очиқ бўлади. У кўп йиллардан буён одамлар ташрифи учун ёпиқ эди. Сарой интерьери ва фасадининг кўриниши – «Газета.uz» фоторепортажида.
Тошкентдаги князь Романов саройининг реставрация ва қисман реконструкция қилиниши бинонинг дастлабки архитекторлик кўринишини тиклаши керак. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси реставрация лойиҳасига Германиянинг Atelier Brückner GmbH студияси мутахассисларини жалб қилди. Компания мураккаб кўргазма лойиҳалари ва доимий музей экспозициялари учун архитекорлик макон дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Реставрация концепиясни тайёрлашдан олдин Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саройни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтига мурожаат қилди. Институт мутахассислари бино конструкциясини ва фундаментни ўрганиб чиқишди ҳамда ёриқлар ва бошқа шикастланишларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашди.
реклама
реклама
Ҳозир Atelier Brückner GmbH студияси экспертлари бу ерда музей очиш учун архитекторлик ва экспозицион лойиҳалар устида ишламоқда. Тўлиқ ишчи ҳужжатларни тайёрлашга бир йил вақт талаб қилинади. Унга саройнинг конструктив ва архитекторлик жиҳатлари, муҳандислик тармоқлари ҳаво алмаштириш, иситиш ва ёнғинни ўчириш тизимлари билан ишлаш бўйича режалар киради. Шунингдек, экспертлар музей экспозицияси бўйича режаларни ҳам ишлаб чиқишади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, музейни очишга тайёрлаш доирасида конструкцияларни мустаҳмкалаш, қисман реставрация, музей экспозициялари учун экспонатларни саралаш ва реставрация қилиш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, хоналарнинг режасини ишлаб чиқиш талаб этилади. Масалан, қанот элементлари сақланиб қолган, бироқ ички пардеворлар эса гипсокартондан қилинган. Улар осонлик билан олиб ташланиши мумкин. Макон режаси хоналарнинг функцияларига боғлиқ бўлади. Хусусан, бинонинг қанотида чиптахона ва кафе бўлиши кутилмоқда.
Жамғарманинг таъкидлашича, 1980 йилда сарой бўйича чуқур тадқиқот ўтказилган ва ундан кейин реставрация ишлари олиб борилган. Тадқиқот жараёнида мутахассислар штукатурка таркиби ва деворларнинг бошланғич рангини аниқлашди, деворлардаги ва шиплардаги ёзувларни ўрганишди. Бинонинг реставрацияси Илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги илмий устахоналар ходимлари томонидан ўрганилган маълумотлар асосида ўтказилган, шунинг учун интерьерлар ва фасаднинг амалдаги ҳолати бошланғич кўринишига максимал даражада яқин.
реклама
реклама
Олдинги таъмирлаш ишлари бинонинг конструкциясини четлаб ўтган. Фақат юзаларни рандалаш, ранглаш ва оқлаш, шунингдек истиш тизимини ўтказиш ишлари амалга оширилган. Пол қисман алмаштирилган, бироқ хоналарнинг аксариятида оригинал материаллар сақланиб қолган.
Амалдаги реконструкция жараёнида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хоналар ва архитектуранинг кўринишини бузаётган кондиционерлар ва бошқа тизимларни олиб ташлашни кўзламоқда. Шу мақсадда Тошкентдаги Форумлар саройи ва «Миллий» стадиони устида ишлаган Werner Sobek компанияси жалб қилинган. Компаниянинг мутахассислари бинонинг тарихий тузилмасини бузмаган ҳолда ҳаво алмаштириш, иситиш, намликни назорат қилиш ва ёнғинни ўчириш тизимларини жорий қилишади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг таъкидлашича, лойиҳанинг асосий мақсади – бизгача етиб келган бино ва интерьерларни сақлаб қолиш ҳамда шаҳар аҳолиси учун очиқ автотураргоҳи бўладиган Санъат музейи филиалини очишдир. Шунинг учун, князь Николай Константинович Романов ҳаётлигида бинонинг ичида жойлашган иссиқхона ва қишки боғни тиклаш режалаштирилмаган. Акс ҳолда бу уй-музей бўлиб қоларди.
Фотосуратлар муаллифи: Евгений Сорочин
Материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. www.gazeta.uz сайтига жойлаштирилган ва «Газета.uz»га тегишли фото-, график ва бошқа материаллардан учинчи шахслар томонидан ҳар қандай кўринишда фойдаланиш тақиқланади.

Қизиқарли нарсаларни биласизми, у ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг