Тошкент шаҳрида 28 март тонгида эсиши кучайган шамол чанг бўронларини келтириб чиқарди, шунингдек, бир неча дарахтлар қулаб тушиши оқибатида машиналар ва турли объектларга зарар етмоқда.

Ўзгидромет пайшанба куни учун эълон қилган об-ҳаво прогнозида пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги, шамол 5−10 м/с тезликда эсиши, 12−17 м/с гача кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, пойтахтда анчадан буён кучли шамоллар давомли бўлмаётгани боис ҳозирги нам хаво оқимлари кириб келиши фронтолди қисмидаги шамоллар қурт еган, қулаб тушиш хавфи юқори бўлган дарахларнинг синиб кетиш эҳтимолини оширмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212−69−80, (71) 212−69−82 рақамларига қўнғироқ қилишни сўради.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида кўрилиши керак бўлган хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди.

Чилонзор туманида дарахт бутунлай синиб тушгани айтилмоқда. Лавҳада одамлар бир аёлга дарахт қулаётган жойдан қочишни айтиб, бақираётгани эшитилади.

Дарахт қулаб, машина устига тушган:

Дўкон ва газ трубасига зарар етган:

Мирзо Улуғбек туманида кучли шамол оқибатида дарахт қулаб, бир неча автомобилга зарар етган.

Юнусобод тумани (Марказ-5), Spark устига дарахт қулаб тушди:

тошкент, шамол

Янгиҳаёт туманида (Спутник) ҳам дарахтлар ва шохлар автомашиналар устига қулаган, электр симлари шикастланган. Гувоҳларнинг айтишича, аҳоли жабрланмаган.