Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга берилганлар рўйхатига киритди. «РИА Новости» қидирув базасидаги маълумотларга эътибор қаратди.

Украина президенти қандай жиноий иш бўйича қидирувга берилгани айтилмаган. Зеленский қанча вақтдан бери қидирувда экани ҳам номаълум.

владимир зеленский, россия иив, украина

Россия ИИВ, шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкони ҳам қидирувга берган.

владимир зеленский, россия иив, украина

Владимир Зеленскийда бўлгани каби, унинг ҳам қайси модда бўйича қидирилаётгани номаълум.

2023 йил декабрида Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановни қидирувга берганди. Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Украинанинг тўрт нафар ҳарбий раҳбари, жумладан, Кирилл Будановга нисбатан сиртдан террорчилик ҳаракатлари содир этганликда айблов эълон қилганди.

Тергов қўмитаси уларни рус нишонларига дронлар билан ҳужум қилишда иштирок этган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Буданов Россияда террорчилик жамиятини яратиш, бир гуруҳ шахслар томонидан теракт содир этиш, қурол ва портловчи моддаларни сақлашда айбланган. Ушбу айбловлар бўйича Буданов 2023 йил апрель ойида сиртдан ҳибсга олинган.