Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Турнирни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин ва 7 та кумуш медали билан тамомлади.

Олтин:

Катталар:

  • Тахмина Икромова, булава
  • Тахмина Икромова, тўп
  • 3 тасма ва 2 тўпдаги гуруҳ машқи
  • Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури
  • Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича).

Ёшлар:

  • 5 булавадаги гуруҳ машқи
  • 5 ҳалқадаги гуруҳ машқи
  • Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури
  • Лола Жураева, тўп
  • Виктория Никифорова, ҳалқа.

Кумуш:

Катталар:

  • Тахмина Икромова, тасма
  • Наталья Усова, булава
  • Тахмина Икромова, кўпкураш
  • 5 ҳалқадаги гуруҳ машқи.

Ёшлар:

  • Мишель Нестерова, тасма
  • София Усова, булава
  • Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича).

Маълумот учун, дастлабки кун гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтин медали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этганди.