Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев 5 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди. «Ўзбекистон жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлат», — деди Шавкат Мирзиёев.


дайжест

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши курашни муҳокама қилди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.


дайжест

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг янги элчиси Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.


дайжест

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 8−9 май кунлари бўлиб ўтади

Президент 8−9 май кунлари Россияга ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардан ташқари, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Ҳозир Янги Тошкент устуворликда турибди». Alstom вице-президенти — пойтахтда трамвай қурилиши ҳақида

Франциянинг Аlstom компанияси вице-президенти Саша Парне «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкентда трамвай линияларини қуриш бўйича лойиҳа ҳақида гапирди. Унинг айтишича, расмийлар 2030 йилгача давлат органлари ҳам кўчиб ўтиши режа қилинган Янги Тошкентни устувор йўналиш сифатида танлаган.


дайжест

UzAuto Motors Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 8 май куни соат 10:00 да аввалги шартномалардан чиқарилган Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади. Gentra`ларни (4500 та) шу заҳоти олиб кетиш мумкин бўлади. Компания, шунингдек, Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.


Жамият

дайжест

Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда

Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.


дайжест

«Камолон ош» маркази асосчиси Саъдулло Саидов вафот этди

Тошкентдаги «Камолон ош» асосчиси Саъдулло Саидов вафот этди. Унинг Таиландга қилган сафари чоғида чўкиб кетгани айтилмоқда. Ош маркази 3 кунга фаолиятини тўхтатди.


дайжест

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдор — БҲМнинг 10 фоизига қайтарилди

Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.


дайжест

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 20 млн сўмдан берилади

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Иккинчи жаҳон урушининг барча қатнашчилари ва ногиронларига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.


дайжест

ДХХ прокурор ўринбосари, ҳоким ўринбосари ва кадастр бошлиғини порада гумонлаб қўлга олди

Кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи 25 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ Фарғонада прокурор ўринбосари, Наманганда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғини қўлга олди.


дайжест

Талабалар учун давлат грантини тақсимлаш тартиби ўзгаради

Эндиликда ОТМларда давлат гранти бутун ўқиш даври учун бир талабага берилмай, ҳар йили юқори баҳолар олган талабалар орасида қайта тақсимланади. «Грантга кирган талаба кейинги ўқув йилида ҳам грант учун курашиши керак», — деди «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» директори Адҳам Худойқулов.


дайжест

Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди. У МТРК тизимида 27 йил давомида ишлаган, шунингдек, сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон» газетасида фаолият кўрсатиб келаётганди.


дайжест

Сирдарёда ўқувчилари синфда клип томоша қилган мактаб раҳбарияти ишдан олинди

Сардоба туманидаги 5-мактабда ўқувчилар Massa`нинг «Думба» клипини томоша қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдиргани учун синф раҳбари, директор ва унинг ўринбосари ишдан олинганини билдирди.


дайжест

Олий суд 205 нафар қатағон қурбонларини оқлади. Рўйхат

Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.


дайжест

Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин

Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказишни декриминализация қилиб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиши кутилмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди.


дайжест

Сурхондарёда 360 бош қўй сел келиши оқибатида нобуд бўлди

Шеробод туманида сел оқизиб кетиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар жасади Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.


дайжест

Хоразмдаги боғчада болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан олинди

Гурлан туманидаги 23-боғчада бир-бири билан уришган болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилди. Шунингдек, айни шу тарбиячи эътиборсизлиги сабабли бошқа бир ҳолатда боланинг қўлини эшик қисиб қолгани аниқланди. Унинг бармоғига игна тиқилмаган, балки даволаш учун махсус сим қўйилган.


дайжест

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш миллий режаси устида иш олиб борилмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган иқлим ўзгариши ва мослашув масалаларига бағишланган анжуманда миллий мослашув режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Бундай режага эга бўлиш Иқлим бўйича Париж келишувига содиқ бўлган ҳар бир давлат учун мажбурийдир.


дайжест

БЕКОР ҚИЛИНДИ: Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприк 7−9 май кунлари ёпилмайди

Қорақалпоғистонда февраль ойи охирида очилган Амударё устидан ўтувчи кўприк 7−9 май кунлари ёпилиши режалаштирилган эди. «Ўзбекистон темир йўллари» кўприк ёпилмаслигини маълум қилди.


дайжест

10−12 май кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» ппоездлари қатнайди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам 8, 9 майда қўшимча поездлар қатнови бўлиши хабар қилинганди.


дайжест

8 май куни Тошкентда ҳарбийларнинг пиёда юриши бўлиб ўтади

8 май куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона юриши бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар Ғалаба боғидан Magic City паркигача ҳаракатланади. Пойтахтнинг бир қатор кўчалари транспортлар учун ёпилади (харита).


Спорт

дайжест

Нодирбек Абдусатторов Grand Chess Tour мусобақасининг биринчи босқичида иштирок этади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 — мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган Grand Chess Tour’нинг биринчи босқичида иштирок этади. Турнирда Магнус Карлсен, Доммаражу Гукеш ва бошқа шахматчилар ҳам иштирок этади.


Жаҳон

дайжест

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Владимир Путиннинг президентлик лавозимига киришиши муносабати билан Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Яқин кунларда Путин Давлат думасига янги бош вазир номзодини тақдим этади. Унгача аввалги ҳукумат ўз вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этади.


дайжест

Хитой раиси сўнгги беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрди

Хитой раиси Си Цзиньпин 2019 йилдан бери илк бор Европа бўйлаб турнега чиқди — у Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради. Турне Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишмовчиликлари ва Россиянинг Украина билан уруши туфайли кескинлашган муносабатлар даврига тўғри келди.


дайжест

Газ плиталари ишлатадиган одамлар зарарли моддаларни кўпроқ ютади — тадқиқот

Стенфорд университети олимлари газ плиталаридан фойдаланиш хавфли миқдордаги азот диоксиди чиқаришини аниқлади, бу болаларда астма, катталарда эса эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Кичикроқ яшаш жойларида ифлосланиш даражаси юқори бўлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!