Сиёсат

дайжест

«Сайхунобод тажрибаси» бўйича ишларда сусткашликка йўл қўйган 400 га яқин масъул ишдан олинди

Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Йил бошидан буён 115 минг ўзбекистонлик меҳнат миграциясидан қайтиб келди

2024 йилнинг январь-март ойларида 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Йил охиригача яна 250−300 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтиши прогноз қилинмоқда. Президент қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқ берди.


дайжест

Икки вилоятда умумий қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциялари қурилади

Хитойнинг Universal Energy компанияси Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуради.


дайжест

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги газ бозорини тартибга солмайди

Ҳукумат Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлади. У Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва газ бозорини тартибга солиш бўйича функцияларга эга бўлмайди.


дайжест

Кўчмас мулк тилини тушуниш нима учун муҳим?

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ривожланишнинг эрта босқичида, бироқ «қимматроққа сотиш учун арзонроқ сотиб олиш» тенденцияси ўзгармоқда. Эндиликда бинолардан самарали фойдаланишга бўлган талаб ортмоқда. Бу нега муҳим ва уни қандай ўрганиш мумкин — кўчмас мулк бўйича эксперт Денис Соколов рукнида.


дайжест

Иссиқхоналар учун кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизини давлат қоплаб беради

Иссиқхона хўжаликлари самарадорлигини ошириш учун уларга маълум мутахассисларни ёллаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ва кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизигача қисмини қоплаш таклиф этилмоқда.


Жамият

дайжест

Самарқандда 15 ёшли қиз она бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқ туманида 15 ёшли қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган 18 ёшли йигитдан фарзанд кўрди. Ҳолат юзасидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

2023 йил бошидан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилиши бўйича 16 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил мартигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.


дайжест

Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди

Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +19…+23 даража атрофида бўлади. Якшанбада эса республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат +28 даражагача кўтарилади. Жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.


дайжест

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.


дайжест

Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у 2023 йилнинг февралида тайинланган Миржамол Миралимов ўрнини эгаллади.


дайжест

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.


дайжест

Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.


дайжест

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.


дайжест

3 йилдан бери ошмаганди — Мактабгача таълим агентлиги боғча тўлови ошгани ҳақида

Мактабгача таълим агентлиги давлат боғчаларида тўловлар оширилаётганини изоҳлаб, тарифлар 3 йилдан бери ўзгармагани, шу билан бир вақтда, озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва бошқа тўловлар ошганини таъкидлади. Бундан овқатлантиришнинг сифатини яхшилаш ҳам мақсад қилинган, дейди агентлик вакили.


дайжест

Ўзбекистонда ипак олишнинг муқобил — Хитой тажрибасига асосланган усули йўлга қўйилади

Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.


дайжест

Ўзбекистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, тошқинлар юз берди — видео

10 май куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юз берди. Автомобиль йўллари, экин майдонларини сув босди, дарахтлар қулади. Жала туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. «Газета.uz» ёғингарчилик ва у етказган талафот акс этган видеоларни ҳавола этади.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (11−12 май)

Олтита кинопремьера, кофе ва чой фестивали, Озода Нурсаидова концерти, арт-бозор, кактуслар кўргазмаси, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил апрелида: «Активист» тугади, «Субъектив» кетди, «Лолазор» қайтди ва кимдир «Соққа» қилишни бошлади

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Апрель ойида ўзбек YouTube’да иккита катта бурилиш бўлди, танаффусга чиққанлар қайтди ва, ҳар доимгидек, янги лойиҳалар ҳам пайдо бўлди.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги раҳбар сайланди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача спорт ташкилотига Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилган, у ҳам 2023 йилнинг мартигача «Ўзбекнефтгаз»ни бошқарган.


Жаҳон

дайжест

Арманистонда бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда

Ереванда фуқаролик итоатсизлиги акциялари бошланди. Намойишчилар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, Озарбайжонга ҳудудий ён беришларига қарши чиқмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!