Президентнинг 7 майдаги қарори билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномалари тасдиқланди.

25 январь куни Хитойнинг Universal Energy компанияси билан инвестиция шартномалари имзоланганди. Лойиҳалар учун пудратчилар Universal Energy`нинг шуъба кохоналари — Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta бўлади. Лойиҳа учун гаров сифатида улар чет эл банкидан умумий қиймати 18 миллион долларлик кафолатлар берган.

Ҳар бир лойиҳа доирасида 250 МВт қувватга эга шамол электр станциялари ва ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилиши режалаштирилган. Инвестор ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун 250 миллион доллар ажратмоқчи.

Ушбу шамол электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр 25 йил давомида сотиб олиш мажбуриятини олган «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари»га сотилиши кафолатланган.