Наврўз байрамининг 1970−1990 йилларда нишонланиши
21 март 2022, 09:13

Наврўз байрамининг 1970−1990 йилларда нишонланиши

Наврўз байрамини нишонлаш кўп асрлардан бери анъанага айланган. Баҳорни халқ сайиллари, санъаткорлар ҳамда дорбозларнинг чиқишлари билан қарши олиш урф бўлган. «Газета.uz» 1970−1990 йиллардаги архив фотосуратларини тақдим этади.

Тошкентдаги Наврўз сайли — фото
20 март 2022, 19:09

Тошкентдаги Наврўз сайли — фото

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Наврўз сайллари бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги сайллардан бири — «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам фотосуратларида.

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди
20 март 2022, 12:46

Фото: Самарқанднинг янги аэропорти очилди

Самарқандда очиқ китоб кўринишидаги замонавий аэропорт мажмуаси очилди. У соатига 800 кишига хизмат кўрсатиш ва ҳафтасига 120 рейсларни қабул қилиш салоҳиятига эга. Бошқа аэропортлардан фарқли равишда, терминалга автомобилда келиш мумкин, бино эса тўсиқлар билан ўралмаган.

Аёлларни табриклаётган Тошкент — фото
8 март 2022, 16:43

Аёлларни табриклаётган Тошкент — фото

Пойтахт аҳолиси хотин-қизларни байрам билан қандай табриклаётгани ҳақида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

«Қишлоқдаги қиш — ҳаётимдаги қийин танловлардан бири». Холида Мусурмонова фотоҳикояси
3 март 2022, 18:20

«Қишлоқдаги қиш — ҳаётимдаги қийин танловлардан бири». Холида Мусурмонова фотоҳикояси

Баҳор кириб келган бўлса-да, қишниг совуқ ҳавоси ҳали тугагани йўқ. Қишлоқ аҳолиси ўз уйларини ўтин, кўмир ва тезак билан иситишда давом этмоқда. Қиш қаҳратон келса, ўтин захираси сумалак пиширишга етмасдан, тамом бўлади. Ижодкор Холида Мусурмонова Ўзбекистондаги қишлоқлардан биридаги қиш ҳақида ҳикоя қилади.

«Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди». Андижондаги портлашда жабрланганлар воқеа ҳақида
11 феврал 2022, 19:16

«Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди». Андижондаги портлашда жабрланганлар воқеа ҳақида

Жума куни Шаҳрихон туманидаги тиббий марказида портлаш юз берди. Расман воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатлангани маълум қилинди. Гувоҳлар бир инсон уларни қўлида вафот этгани ва қурбонлар 3 киши эканлигини айтишмоқда. Портлаш вақтида бино ичида бўлган аёл эса воқеани шундай эслади: «Ер ёрилди, ер тагига тушиб кетаяпмиз деган хаёл келди. Тепамиздан ҳам плиталар ёғилиб, баравар пастга тушиб кетдик». «Газета.uz» воқеа жойидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Самарқанд халқаро аэропорти мартда фойдаланишга топширилади
10 феврал 2022, 13:26 1

Фото: Самарқанд халқаро аэропорти мартда фойдаланишга топширилади

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини халқаро аэропортдан бошлади. 83 млн долларлик лойиҳа қарийб якунига етиб қолган, ҳозирда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал мартда фойдаланишга топширилади.

Хоразм давлатидан Совет иттифоқигача. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган? — видео
5 феврал 2022, 17:22 3

Хоразм давлатидан Совет иттифоқигача. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган? — видео

Милоддан аввалги VI асрдан ХХ асрга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида йигирмадан ортиқ давлатлар ҳукм сурган. «Газета.uz» geacron.com тарихий хариталар платформасига асосланиб, Ўзбекистон ҳудудида асрлар оша ҳукмронлик қилган давлатлар харитасини тақдим этади.

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида
4 феврал 2022, 16:04 1

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида

Ҳаво совуқ бўлган кунлар ҳам Анҳор каналида чўмилаётганларни учратиш мумкин. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам йилнинг ҳар қандай фаслида чўмилишни хуш кўрадиган моржлар билан суҳбатлашди.

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди
3 феврал 2022, 15:32

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказга келган номзод назарий саволларга тўғри жавоб бериши ва сўнгра имтиҳоннинг амалий қисмидан ўтиши керак бўлади. Шундагина у ЙҲХББ ёки давлат хизматлари марказларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига асос бўладиган махсус сертификатни қўлга киритади (фото).

Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото
30 январ 2022, 12:57

Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, маросимда Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Ислом Каримовнинг ноёб фотосуратлари
30 январ 2022, 11:29 1

Ислом Каримовнинг ноёб фотосуратлари

30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Бу йил у 84 ёшни қаршилаган бўларди. «Газета.uz» сўровига биноан президент билан 25 йил ишлаган, биринчи давлат раҳбарининг шахсий фотографи Фарҳод Қурбонбоев таҳририятга унинг ноёб фотосуратларини тақдим этди.

Фото: Нукусда қор
30 январ 2022, 10:23

Фото: Нукусда қор

28 январь, жума куни республиканинг ғарбий вилоятларида кучли қор ёғди. Нукус йўлларида муз қопламаси ҳосил бўлган, аммо ободонлаштириш хизмати ходимлари об-ҳаво ўзгаришларига тезда жавоб беришди. Фотосуратчи Азамат Маткаримов қор бўрони вақтида Қорақалпоғистон пойтахтини суратга олди.

Ҳарбий тавсиянома учун имтиҳон — фото
27 январ 2022, 18:03 1

Ҳарбий тавсиянома учун имтиҳон — фото

25 январдан бошлаб республика миқёсида муддатли ҳарбий хизматчилар ОТМларга киришда имтиёз берадиган тавсияномалар учун тест синовларидан ўтмоқда. Тошкент гарнизонидаги харбий қисм ва муассалаларда ҳизмат қилаётган ҳарбийларнинг имтиҳон жараёни — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Фото: Чироқсиз Тошкент
25 январ 2022, 23:24

Фото: Чироқсиз Тошкент

Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида
25 январ 2022, 15:17

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида

«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам «блэкаут» вақтида пойтахтни тасвирга олди. Ҳозирда Тошкентда электр энергиясини етказиб бериш қисман тикланган.

Фото: Тошкентдаги «блэкаут»
25 январ 2022, 13:42 1

Фото: Тошкентдаги «блэкаут»

«Газета.uz» мухбири электрсиз қолган шаҳар бўйлаб сайр қилиб, йўл назоратчиларининг тирбандликларни қандай бошқараётгани, шаҳарликларнинг эса ишлаётган банкоматларни қидираётганию қоронғуда харидларни қандай амалга ошираётганини суратга олди.

Фото: Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган парад ўтказилди
13 январ 2022, 22:22

Фото: Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган парад ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали ҳарбий юриш бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчилардан иборат бўлинмалар «Туркистон» санъат саройидан — ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтаётган Халқлар дўстлиги майдонига қадар ҳаракатланди.

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида
7 январ 2022, 09:05

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида

Тез-тез ўчиб турувчи чироқ, печдан тараладиган аччиқ тутун иси, совуқ ҳавода ўчоқда тайёрланган овқат, сандал атрофидаги тушлик. Қишлоқ аҳли қишни қандай ўтказиши — Мадина Аъзам фотоҳикоясида.

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?
2 январ 2022, 13:03

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?

Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960−1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг