Қишки таътил тугади: Қалин кийиниб — мактабга
24 январ 2023, 11:50

Қишки таътил тугади: Қалин кийиниб — мактабга

Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.

Фото: Ўзбекистоннинг аномал совуқда музлаб қолган кўл ва шаршаралари
19 январ 2023, 11:43

Фото: Ўзбекистоннинг аномал совуқда музлаб қолган кўл ва шаршаралари

Аномал совуқ кунларда Ўзбекистондаги сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар музлаб қолди. Уларнинг нафақат доимий кўриниши, балки музлаган ҳолати ҳам алоҳида жозибадор. «Газета.uz» ана шундай тасвирларни жамлади.

«Ҳар доим эътибор беришларини хоҳлаймиз». Тошкентда ош тарқатилаётган тўйхоналардан репортаж
15 январ 2023, 11:01

«Ҳар доим эътибор беришларини хоҳлаймиз». Тошкентда ош тарқатилаётган тўйхоналардан репортаж

Аномал совуқ муносабати билан Тошкент ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар, уй-жой коммунал, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига пойтахтнинг қатор жойларида бепул ош тарқатилиши ҳақида эълон қилган эди. «Газета.uz» мухбирлари ана шундай жойларда бўлиб, аҳоли ва расмийлар билан суҳбатлашди — фоторепортаж.

Фото: Тошкентнинг Эски шаҳари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?
12 январ 2023, 13:00

Фото: Тошкентнинг Эски шаҳари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?

Эски шаҳарнинг «Хаст Имом» маҳалласи пойтахтдаги энг кўҳна уйлар жойлашган ҳудудлардан. Бу ерда сомон-сувоқ уйларни, баъзи хонадонларда чўян печларни учратиш мумкин. Совуқлар бошлангач, «Хаст Имом»да газ босими пасайди. Аҳоли қаҳратонни қандай ўтказяпти — Мадина Аъзамнинг фоторепортажи шу ҳақда.

Фото: Тошкентда ёғган қордан завқланган болалар
12 январ 2023, 11:43

Фото: Тошкентда ёғган қордан завқланган болалар

Қор — минтақага муаммолар келтирганига қарамай, болалар хотирасида қувончли онлар сифатида қолди. Ташқари совуқ, лекин улар ҳовлиларда қордан одам ясаб, қорбўронлар ўйнашди. Кўпдан бери ишлатилмаган чаналарда учишди. «Газета.uz» совуқдан қизарган ёноқлар ва қувончли табассумларни камерага муҳрлади.

Фото: Қорга бурканган Тошкент
10 январ 2023, 13:38

Фото: Қорга бурканган Тошкент

Ўзбекистон пойтахти яна оппоқ бўлди — 9 январь оқшомида бошланган қор салкам 15 соатдан бери тўхтагани йўқ. Бу сафар расмийлар ҳам, аҳоли ҳам қор бўронига олдиндан нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўришга улгурди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент
3 январ 2023, 17:02 1

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент

Ҳувиллаган кўчалар, ишлаётган жамоат транспорти ва шаҳарни тозалаш ишлари. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзааҳмедов Тошкентнинг 2023 йилдаги илк тонгини тасвирларга муҳрлади.

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда
2 январ 2023, 00:01

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда

Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.

Видео: «Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол». Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилди
30 декабр 2022, 17:48

Видео: «Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол». Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилди

Республикада 19 нафар бола «Док-1 Макс» сиропини ичиб вафот этганди. Ҳозирда Республика шошилич тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимида яна 10 нафарга яқин бола шамоллаш асоратлари билан ётибди. Улар фақат «Док-1 Макс» эмас, балки «Цинепар Кид», «Амбронол» каби дориларни ҳам қабул қилган.

Comedy Wildlife Photography Awards 2022 фототанлови ғолиблари аниқланди
14 декабр 2022, 17:49

Comedy Wildlife Photography Awards 2022 фототанлови ғолиблари аниқланди

Comedy Wildlife Photography Awards 2022 йилги ғолибларни эълон қилди. Энг яхши сурат дарахтдан қулаётган шер боласининг сурати бўлди.

Шиорлар мамлакати. Фоторепортаж
8 декабр 2022, 13:09

Шиорлар мамлакати. Фоторепортаж

Ўзбекистон — шиорлар мамлакати. Улар бутун ҳаётимиз давомида ҳамроҳлик қилади. Биз уларни сезмаслигимиз ва маъноси ҳақида фикр юритиб кўрмаслигимиз мумкин, лекин улар, хоҳлаймизми ёки йўқ, ҳамманинг хотирасида муҳрланган. «Газета.uz» журналистлари мамлакатнинг турли нуқталаридаги шиорларни тўплади.

Фото: Қорли Тошкент
5 декабр 2022, 13:15

Фото: Қорли Тошкент

Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

Нукус воқеалари бўйича суд жараёни — суратларда
30 ноябр 2022, 12:22

Нукус воқеалари бўйича суд жараёни — суратларда

Нукус воқеалари бўйича суд жараёнининг учинчи куни. Судланувчиларнинг деярли барчаси июль бошида бўлган воқеларда Даулетмурат Тажимуратов айбдорлиги, унинг видео мурожаатлари одамларни кўчага чиқарганини таъкидлашмоқда. «Газета.uz» суд жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Тошкентда 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди
23 ноябр 2022, 15:02

Фото: Тошкентда 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги заводларнинг бирида 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Божхона қўмитаси ноқонуний олиб кириш ҳолатлари кўпроқ водий вилоятларида учрашини маълум қилди. Йил бошидан бери 19,2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

Фото: Қозоғистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда
20 ноябр 2022, 11:14

Фото: Қозоғистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Якшанба тонгида Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди. Илк сайлов участкаси Токиода очилди, овоз бериш жараёнлари охирги бўлиб Сан-Францискода тугайди. «Газета.uz» мухбири пойтахт Остона ва Акмола вилоятидаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз
14 ноябр 2022, 12:56

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз

Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди
11 ноябр 2022, 14:04

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?
8 ноябр 2022, 15:23

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?

5−6 ноябрь кунлари тўртинчи Samarkand marathon бўлиб ўтди. Бу сафар «Газета.uz» марафонга тайёргарлик жараёни ва ғолиб бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ўрнига, унда иштирок этганларнинг ҳаёт тарзи, умрининг ҳар бир сониясидан қандай роҳатланиб яшаётгани акс этган суратларни тақдим этади.

Тошкентдаги куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида
31 октябр 2022, 18:23

Тошкентдаги куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида

Ёмғир, сарғиш-қизил тусли барглар, чимлар устида қайноқ қаҳва ичиб, китоб ўқиётганлар ёки оиласи билан сайр қилиб юрганлар — ҳар йили куз фаслида Тошкент ўзгача гўзалликка бурканади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги олтин куз фаслини фотокамералари объективига муҳрлашди.

Тошкентда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильми намойиш этилди
24 октябр 2022, 18:27

Тошкентда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильми намойиш этилди

Пойтахтда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида суратга олинган кинокартина археолог ва тарихчилар тадқиқ этиши учун катта аҳамиятга эга фавқулодда ғайриоддий юртлар тарихи ҳикоя қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг