Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли
Бугун, 18:26

Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова иккинчи марта жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. У финалда азалий рақиби италиялик Одетт Гюффридага мағлуб бўлди. Диёранинг чемпионатдаги баҳслари ҳақида батафсил танишинг (фото, видео, статистика).

Эрон президенти ҳалок бўлган авиафалокат. Тафсилотлар
Бугун, 18:18

Эрон президенти ҳалок бўлган авиафалокат. Тафсилотлар

19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар туни билан воқеа жойини кўздан кечирди. Ҳалокат ортидан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Президент вазифасини вақтинча мамлакат биринчи вице-президенти бажариб туради. Батафсил.

4 ойда сувга ноқонуний уланиш бўйича 2600 га яқин ҳолат аниқланди
Бугун, 18:08

4 ойда сувга ноқонуний уланиш бўйича 2600 га яқин ҳолат аниқланди

Ўзбекистонда январь-апрель ойларида ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 га яқин ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахт, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, оқибатда жамият манфаатларига 51 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Гаага судининг прокурори ҲАМАС етакчилари ва Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди
Бугун, 17:58

Гаага судининг прокурори ҲАМАС етакчилари ва Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори ҲАМАСнинг уч етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди.

Халқаро эксперт Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китоби ўзбек тилида чоп этилди
Бугун, 17:00

Халқаро эксперт Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китоби ўзбек тилида чоп этилди

Сотиш, кўндириш ва ишонтиришнинг амалий усуллари жамланган Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китоби ўзбек тилида чоп этилди.

Сув хўжалиги вазирлиги ягона сув баланси ва давлат сув кадастрини юритади
Бугун, 16:05

Сув хўжалиги вазирлиги ягона сув баланси ва давлат сув кадастрини юритади

Президент барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритиш ва давлат сув кадастрини ташкил этиш учун Сув хўжалиги вазирлигини масъул этиб белгилади. Вазирлик таркибида Эксплуатация агентлиги ва Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти ташкил этилмоқда.

Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди
Бугун, 15:01

Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди

Фарғона туманида Cobalt автомашинасидан қиймати 367 млн сўм бўлган 270 дона Хитойнинг Tecno Spark смартфони топилди.

Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Бугун, 14:27

Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» фаолияти юзасидан текширув тайинланди.

Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди
Бугун, 13:48

Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди

Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.

Petronas Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита лойиҳани амалга оширади
Бугун, 13:37

Petronas Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита лойиҳани амалга оширади

Малайзиянинг Petronas нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этади, деб маълум қилди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. 10 йил аввал компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпган ва барча лойиҳалардан воз кечганди.

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди
Бугун, 13:10

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди

Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.

Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув намойишларга сабаб бўлди
Бугун, 13:02

Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув намойишларга сабаб бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув меҳнат мигрантларига қарши тартибсиз намойишлар бошланишига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида камида 29 киши жароҳатланди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Бугун, 12:53

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Мансабдорлар давлат мулкини шартнома тузмасдан ижарага берган, ижарачининг мулкни қабул қилиб олишига асоссиз тўсқинлик қилган ва бошқа ҳолларда жаримага тортилади.

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди
Бугун, 12:47

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди

2023 йил август ойидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келган Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ёрдамчиси Дониёр Мадиримов эгаллади.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Бугун, 12:14

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарига ҳамдардлик билдирди.

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Бугун, 12:14

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ёмғирли ва салқин ўтган дам олиш кунларидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб чоршанбагача қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, ҳарорат 24−29 даражагача исийди. Пайшанбадан бошлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади
Бугун, 11:35

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни қамраб олади.

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди
Бугун, 11:04

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди

Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди
Бугун, 10:35

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди

Пастдарғом туманида 15 ёшли бола 6-синф қизга севишини айтгани учун қизнинг акаси томонидан «самосуд» қилинди. Йигит боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирққан ва тан жароҳати етказган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Олий судга янги судьялар сайланди
Бугун, 10:19

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг