«Навоийазот» кохонаси балиқларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташлангани юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «сўнгги даврда оқава сувларнинг сифати ўзгаришларсиз» бўлган. «Ташланма сувлардан лаборатория тахлиллари олиниб кейинчалик Зарафшон дарёсига юборилади», — дейилади хабарда.
Шаҳар спорт билан шуғулланиш ва дўстлар билан вақтичоғлик қилиш учун энг яхши жой. Аҳолининг фаоллиги жойларни ўзгартиради ва уларга ҳаёт бағишлайди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин тошкентликлар қандай қилиб кўча-кўйда дам олиб, машғулот ўтказаётганини кузатди.
Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.
«Самарқанд» халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан бир ойга ёпилди. Барча қатновлар Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Давлат экология қўмитаси «Навоийазот» корхонаси қудуғидан саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташланганлигини аниқлади. Хавфли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси бир неча бор ошиб кетиши балиқларнинг оммавий заҳарланишига олиб келди.
Қаймоқли, сабзавотли, товуқли ва картошкали, измирча ёки анъанавий — Zira.uz мазали ва серсув котлетлар рецептларини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви, 12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши, Абдулазиз Камиловнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси — «Газета.uz»нинг 8 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Алишер Усмоновнинг USM холдинги бош директори Иван Стрешинский «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида «МегаФон»нинг Ўзбекистон бозорига кириш сабаблари ҳақида сўзлаб берди. «У ўша ерда туғилди ва ёрдам беришни хоҳлайди», — деди у.
Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.
Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситилиши бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.
24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Ўзбекистонда Telegram гуруҳлари ва каналлари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаб, улардан пул ундириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ИИВ маълумотига кўра, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ. Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.
9 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳароратининг 10−12 даражага тушиши кутилмоқда. Шимолда кечаси -3 даражагача совийди.
Россия ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа иштирокчилари суҳбат ва тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари керак.
Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви,"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит мулк сифатида сотувга қўйилиши, Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашуви — «Газета.uz»нинг 7 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021−2022 ўқув йилдан Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» — «School Counselor» дастури ишга туширилмоқда. Дастур муваффақиятли тажрибадан ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг