«парклар» тегли мақолалар


Абдулла Қодирий боғи 49 йилга инвесторга берилмоқда. Реконструкция қандай бўлади?
23 апрель 2024, 23:14

Абдулла Қодирий боғи 49 йилга инвесторга берилмоқда. Реконструкция қандай бўлади?

Сўнгги йилларда майдони 5 гектарга қисқарган Абдулла Қодирий парки BPM Smart Decision’га камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ва реконструкция қилиш мажбурияти билан 49 йилга бериляпти. Инвестор паркни «қисман аттракционли, аммо асосан яшил ҳудуддан иборат» қиладиган лойиҳа ҳақида маълумот берди.

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши
23 апрель 2024, 22:23

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши

Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.

Тошкентнинг Истироҳат кўчаси аҳолиси қарийб икки йил аввал бошланган хиёбонни ободонлаштириш ишларини охирига етказишни сўрамоқда
1 декабр 2023, 21:34

Тошкентнинг Истироҳат кўчаси аҳолиси қарийб икки йил аввал бошланган хиёбонни ободонлаштириш ишларини охирига етказишни сўрамоқда

Пойтахт ҳокимлиги 2022 йили Истироҳат кўчасидаги хиёбонда ободонлаштириш ишларини бошлаганди. Етти ойда яшил ҳудуднинг ярмида болалар ва спорт майдончалари, пиёдалар йўлкалари ва чироқлар пайдо бўлди. Бироқ кўчанинг қолган қисми чиқинди омборига айланди. Аҳоли ишни охирига етказишни сўрамоқда.

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади
17 ноябр 2022, 18:19

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади

Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.

«Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан „яшил майдон“ ва жамоат парклари ташкил этилади» — Шавкат Мирзиёев
24 август 2021, 16:57

«Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан „яшил майдон“ ва жамоат парклари ташкил этилади» — Шавкат Мирзиёев

Президент топшириғи билан ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади. Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида жамғарма маблағлари ҳисобидан камида 5 млн туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди. Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилиши айтилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг