Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбега борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Фото, видео.
Ўзбекистон Тожикистон билан форс-мажор ҳолатларда давлат ҳаво ҳудудларини қисқа муддатли кесиб ўтиш, аэродромлардан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришни кўзда тутувчи битимни ратификация қилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очади. Хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.
Чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни 70 йиллик юбилейи билан табриклади. Томонлар келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқотда Шавкат Мирзиёевга тожик-қирғиз чегарасидаги воқеалар ривожи ҳақида маълумот берди.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Чоршанба куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида қиймати 1 млрд 62,6 млн долларлик 75 та савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди. Томонлар тез фурсатларда «Ойбек» ва «Фотехобод» назорат пунктлари ёнида «Ўзбекистон-Тожикистон» чегараолди савдо-саноат зонасини ташкил этишга ҳам келишиб олди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг