Дониёр Шамузафаровнинг айтишича, тез-тез мусобақаларда иштирок этадиган ўйинчилар ўзларининг қўрқувларини бошқара оладилар. Улар шунчаки хавотир олишдан чарчайдилар ва ҳамма нарсага қўл силташ билан янада яхши натижаларга эришадилар.
“Улар “Майли ютқазсам, ютқазавераман”, деб ўйлайдилар ва ташвишланмайдилар, – деб давом этади у. – Улар: “Мен ғалаба қозонишим керак, акс ҳолда ўзимни отиб ташлайман”, деб ўйлайдиганларни мағлуб этишади. Шунинг учун ҳар қандай спорт турида тез-тез чиқиш қилиш керак, бутун йил битта юрак хуружигина орттириб оладиган мусобақага тайёрланмаслик керак”.
Финал саҳнада бўлиб ўтди. Ўйинчилар залга қарашарди ва сичқондай ўтирган томошабинлар финал намойишчилари орқасида ўйин трансляциясини томоша қилишарди. Баъзан улар хўрсиниб, оҳ урардилар, “Илтимос, реакция қилманглар”, деб ўйларди Дониёр.
Шамузафаров рақиби билан “бирга бир” етиб келди, аммо бошида йўл қўйилган хато уни ярим сонияга кечиктирди ва олтин медалдан айирди. Шунга қарамай, бу Ўзбекистон киберспорт турлари тарихидаги биринчи медаль эди. Дониёр уни Осиё Олимпия Кенгаши Президенти шайх Aҳмад ал Сабаҳ қўлидан
олди, ғолибнинг сўзларига кўра, ал Сабаҳ шахсан фақат енгил атлетикачилар ва киберспортчиларни тақдирларди.
Materialga izohlar