Муқобил ўринбосарларУч йил олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси тезликни чеклаш бўйича жаҳон тажрибасини
ўрганган эди.
"Ўйлайманки, мазкур йўналишда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда [тезликни пасайтириш масаласи устида] ишлаймиз ва ўрганамиз", - деган эди ички ишлар вазирининг ўша пайтдаги ўринбосари, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраев. Ўшандан бери вазият ўзгаргани йўқ.
Кўп йиллар олдин тирбандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун янада кенгроқ йўллар қуриш керак, деб ҳисобланар эди. Лекин машиналар кўпайиб бораётганига эътибор қаратишмайди. Замонавий дунё буни тушунди, ҳайдовчилар учун шароитларни малакали равишда мураккаблаштира бошлади ва уларга муқобил – жамоат транспорти, яхши пиёдалар йўлаги ва велосипед инфратузилмаларини таклиф этди.
Кўча бўйларида тўсиқларнинг бўлиши ўша жойда ҳеч кимнинг йўлни кесиб ўтмаслигига кафолат бермайди. Аммо улар ҳайдовчи тасаввурида хавфсизлик ҳиссини яратади.
Катта тезликда тўсиққа урилган машина панжара бўлакларини атрофга сочиб юбориши ва ҳеч қандай қоида бузмаган пиёдалар ҳаётига хавф туғдириши ҳам мумкин. Бундай
ҳолатлар Россияда аллақачон содир бўлган. Бу каби бахтсиз ҳолатларнинг ҳамюртларимиз ҳаётида ҳам содир бўлишини истамас эдик.
Кўча ёқасидаги тўсиқларнинг қўшимча равишда ўткир учли қилиниши пиёдаларда уларни ошиб ўтиш истагини туғдирмаслик учундир. Бироқ ЙТҲ содир бўлсаю худди шу «найза» бирор пиёдага кириб кетса, унинг тирик қолиш эҳтимоли бизнинг тез орада ҳокимларни сайлашни бошлашимиз эҳтимолини билан бир хил.
Бир тасаввур қилинг, учинчи Ренессанс аллақачон бошланди. Коррупция устидан ғалаба қозонилди, иқтисодиёт чўққига кўтарилиб бормоқда, барча сифатли таълим олиш имконига эга, ҳеч қаерда газ, свет ва интернет ўчмайди.
Бу ҳолатда мен велосипедчилар хавфсизлигидан ва ҳайдовчилар муқаррар жазоланишидан мутлақо хотиржам бўлар эдим. Чунки ҳар қандай ренессанс жамиятнинг тараққий топишини тақозо этади. Бугунги тўсиқлар бундай одамларга ўзининг ортиқча эканини сездириб туради. «Камроқ тўсиқлар» деган исёнкор бир фикрга йўл қўйиб берсак, навбатдаги қайта туғилиш онлари яқинроқ бўлади.
Бизнинг илғор тараққиётга эришган авлодларимиз қандай яшар экан-а? Уларнинг жамоат ва махсус транспорт учун ажратилган йўлакли тор кўчалари бўлади. Шаҳарларда рухсат берилган энг юқори тезлик 50 км/с гача пасайтирилади. Кўчалар ёқасидаги тўсиқлар олиб ташланади.
Materialga izohlar