Эркаклар билан таққослаганда камроқ иш ҳақи берилиши ва сайлаш ҳуқуқининг йўқлиги аёлларни ўзгаришлар учун фаолроқ ҳаракат қилишга ундади. Улар жамият эътиборини аёллар муаммоларига қаратиш учун намойиш ва митинглар уюштиришди.
Вақт ўтиши билан собиқ Совет Иттифоқи, ҳозирда МДҲ давлатларида Халқаро хотин-қизлар куни ўзининг феминистик руҳини йўқотиб, аёлларни табриклаш куни бўлиб қолган бўлса-да, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари масаласи актуаллигича қолмоқда.
«Газета.uz» сўрови бўйича Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар
Миллий архиви таҳририятга Ўзбекистон ҳудудида 1920-1990-йилларда Хотин-қизлар кунининг нишонланишига оид суратларни тақдим этди.
Суратлар ҳақида батафсил ўқиш учун уларнинг устига босинг.
Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun saytda ro‘yxatdan o‘ting
Materialga izohlar