Барча катта экспедициялар саёҳатчининг йўлга тушишидан анча олдин бошланади. Йўналишлар шинам хоналарда, соатлаб хариталарни ўрганиш ва маълумотларни тўплаш жараёнларида ишлаб чиқилади.
Хўжа Гур Гур ота мавзесига экспедицияга бориш фикри илгари у ерда бўлган саёҳатчилар
ҳикоясига тасодифан дуч келганимдан сўнг пайдо бўлди. Уларнинг ҳикоясини ўзимда тўлиқ ҳис қилганимдан сўнг Бойсун тоғ тизмаси ва Хўжа Гур Гур ота мавзеси ҳақида маълумот қидиришни бошладим ва ўз олдимга уни забт этиш мақсадини қўйдим.
Мавзега чиқишдан 11 ой олдин мен Бойсун тоғ тизмасининг тармоқларига кўтарилиб 3100 метр баландликда батафсил суратга олиш ишларини олиб бордим. Кейинчалик бу менга чўққига кўтарилиш учун энг қулай ва тўғри йўлни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Ушбу мавзе, бутун Бойсун тоғ тизмаси сингари, асосан оҳактош ва қумтошлардан иборат. Тоғ қалинлиги остида сув ажойиб йўлакларни ва галереяларни ювиб юбориб, ўзига хос чуқур ва ҳайратли ғорларни яратди. Бу маскан бутун дунё спелеологларининг Марказий Осиёдаги энг истиқболли йўналишларидан бирига айланди.
Изоҳ