Қайсидир маънода хафа бўлдик, бироқ, аслида юрагимнинг тубида қувонаётган эдим. Мен ҳеч қачон катта тўй қилишни хоҳламаганман.
Гулойим: Назаримда, баъзида одамлар тўйларини югур-югур билан ўтказиб, эслаб қолмайдилар ҳам. Вақтни тор доирада, самимий ўтказиш бошқача завқ беради. Кичкина тўй ўтказганда, ўзингиз ва яқинларингизга қалбан сокинлик берасиз.
Бизнинг катта тўйимиз бўлмаганидан афсусланмаймиз. Бизда на оқ либос, на смокинг ёки на 200 киши меҳмон бўлмаганидан афсусланмаймиз. Биз Ниагара шаршараси ва Флорида штатига саёҳат қилдик. Биз бир-биримизни кўпроқ тушунишимиз керак. Бу биз учун янги ҳаёт.
Матнни Жахонгир Aзимов тайёрлади.
Материалларга бўлган барча ҳуқуқлар “Газета.uz” нашрига тегишли.Сиз ҳам ҳикоялар ҳам ёзмоқчимисиз? Резюмеингизни job@gazeta.uz электрон манзилига юборинг
Изоҳ