Ш
уҳрат ёпиқ муассасага суд қарори асосида 2018 йилда, Қўқон ва Самарқандда шу каби муассасаларда
зўравонлик ва
калтаклаш ҳолатлари ҳақида маълум бўлганидан кейин мазкур муассасалар қайта ташкил этилмасидан аввалроқ тушган эди. 2019 йилда Ўзбекистон президенти уларни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни
имзолади: тўртта муассаса ўрнига иккита – Тошкент вилоятининг Чиноз туманида қизлар (ИИВга бириктирилган) ва ўғил болалар учун Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида (Миллий гвардияга бириктирилди) муассаса ташкил этилди.
Ўзбекистон қонунчилигида «ёпиқ муассаса» деган атама мавжуд эмас. Бироқ ўша вақтда фаолият кўрсатган барча тўрт муассасада, улардан бирида Шуҳрат ҳам бўлган, болалар ҳуқуқлари чекланган эди.
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига кўра (1989 йил, Ўзбекистонда 1994 йилда
кучга кирган) болани ушлаб туриш, ҳибсга олиш, қамоққа олишдан фақатгина энг сўнгги чора сифатида ва сақлаш муддати имкон қадар қисқа бўлган даврга фойдаланиш мумкин.
Изоҳ