Кўкаламзорлаштириш муаммоси ва яшил ҳудудларнинг етишмаслиги пойтахт ва вилоятлар аҳолисининг сўнгги йиллардаги асосий дардига айланди. Фаоллар ва ОАВ шарофати билан бу мавзуда баландроқ овозда гапирила бошланди. 2019 йил охирида қимматбаҳо дарахт турларини кесишга қўйилган мораторий мустақил Ўзбекистон флорасини ҳимоя қилиш борасида биринчи бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда энг жиддий чора бўлди. Аммо амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, занжирли арралар шовқинини тўхтатиш осон эмас экан.
Июнь ойида мораторий пайтида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 182 мингдан зиёд дарахтни кесиш тўғрисидаги аризани
рад этгани хабар қилинди. Ҳаммаси бўлиб, 260 минг ўсимликни кесиш учун сўровлар келиб тушган. Демак, биз шунда ҳам 78 мингга яқин дарахтни йўқотдик. Қанчаси ўсимлик касалликлари туфайли ва қанчаси «компенсация» шарти билан қурилишлар учун кесилиб кетди – бизга айтилмади.
Айни пайтда пойтахт ва бошқа шаҳарларда боғларнинг ўткир танқислиги кузатилмоқда. Эҳтимол ҳозирча мамлакатнинг вояга етган аҳолиси ўз қадрдон тупроқларини бир вақтлар яшил бўлган деб ёдга олаётгандир, аммо янги авлод учун чанг ва ғайритабиий иссиқлик, улардан фақат кондиционерли хоналарга қочиш мумкин, янги воқеликка ва ўзига хос меъёрга айланиши мумкин.
Изоҳ