Мустақиллик йилларида Тошкент аҳолиси икки бараварга кўпайди, лекин пойтахтда нафақат жамоат пляжлари кўпаймади, балки улар бутунлай йўқ бўлиб кетди. Сўнгги йиллардаги шаҳар боғларини тадбиркорлар ихтиёрига ўтказиш тенденцияси шаҳар ва туман ҳокимиятларининг узоқни ўйламаслигини яққол кўрсатиб турибди. Тез фойда олиш учун узоқ муддатли фойдани — аҳоли саломатлигини, демак, одамларга боғлиқ бўлган иқтисодиётнинг соғлиғини эътиборсиз қолдирамиз.
Иқтисодчи, Гарвард университети докторанти ва тадқиқотчиси Ботир Қобилов ўзининг «Боғларни аҳолига қайтаринг»
мақоласида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида шаҳар боғлари ва кўлларининг тезлик билан йўқолиб бораётгани ҳақида ёзганди. Шаҳар боғлари ва сув ҳавзаларига киришнинг нотенглиги ёки бутунлай йўқлиги аҳолининг жисмоний ва руҳий саломатлиги ҳамда меҳнат қобилиятига салбий таъсир қилади, шу билан бирга, ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликни
кучайтиради.
Изоҳ