Хоразм вилоятининг Гурлан туманида 40 сотих ер майдони ноқонуний тарзда олиб бермоқчи бўлган фуқаролар ушланди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.

Фуқаролар Р.У ва Ў.М. фуқаро Ж.га омборхона биноси қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 40 сотих ер майдони ажратиш масаласида танишлари орқали ёрдам бера олишига ишонтирган. Бунинг эвазига 100 000 АҚШ долларини сўраб, олдиндан 25 000 доллар ва 65 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.