23 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94 тага кўпайди, деб хабар бермоқда ССВ.

Пайшанба куни Фарғона ва Хоразмдан ташқари республиканинг барча ҳудудида ковид ҳолатлари аниқлани. Шундан энг кўпи — Тошкент шаҳри (41 та), энг ками Сирдарё вилояти (2 та) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳафта бошидан бери вирус юқтириб олганлар статистикаси юқорилигича қолмоқда. Жумладан, душанба куни — 87 кишида, сешанба куни — 82 кишида, чоршанба куни — 98 кишида ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатган.

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 ҳолати 239 993 тани ташкил қилган бўлса, шундан 237 811 нафар бемор соғайган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқлангани маълум бўлди. СЭС раҳбари COVID-19 билан касалланиш динамикасида сезиларсиз ўсиш кузатилгани, бироқ вакцинация ва ревакцинация жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини қайд этди.