Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти жуда катта, лекин у ҳатто диққатга сазовор бўлган асосий шаҳарларда ҳам тўлиқ юзага чиқарилмаган. Ҳақиқий Ўзбекистонга қизиқсангиз, ҳар доимги йўллардан чиқиб кетиш керак.
Бугунги кунда Ўзбекистонда гуруҳ ва индивидуал йўналишларни таклиф қилувчи кўплаб гид ва жамоалар мавжуд: «
Таинственный Узбекистан» («Сирли Ўзбекистон»), «Вместе.uz. Туризм», «
Удивительное вместе». Фаол ҳудудий гуруҳлар ҳам мавжуд, масалан, «
Ферганская долина-Путешествия» («Фарғона водийси-Саёҳат»). Қорақалпоғистонда Орол денгизининг собиқ туби бўйлаб жип-турлар машҳур. Мавзули микросаёҳатлар (масалан,
этно-фото-авто-мастер-класслар) ва кенг миқёсли анъанавий автопойгалар, жумладан Мўйноқ раллиси, даврий
Тошкент-Орол пойгалари ёки Discover Rally Tour лойиҳаси доирасидаги
автоквестлар серияси мавжуд.
Telegram`да 96 мингдан ортиқ обуначи,
Instagram`да 539 минг фолловернинг севимли «Open Uzbekistan» махсус лойиҳаси мустақил саёҳатлар учун қизиқарли жойлар ҳақида ҳикоя қилади.
Бир неча йиллардан буён «
Узбекистан вдоль и поперек» («Ўзбекистон энига ва бўйига» – тарж.) автоэкспедициям режасини тузиб келяпман: режа бўйича бутун мамлакатни қамраб олиши керак бўлган маълумотларни мисқоллаб йиғиб, саёҳат йўналишини тўлдирмоқдаман.
Изоҳ