«Уралда, Сибирда, тоғларда учишади. Аммо уларда шароитлар жуда оғир, чунки у ерлар совуқ, ҳарорат ўзгариши катта, кучли шамол эсади. Уларга нисбатан бизнинг шароитлар анча юмшоқ. Бу ерда қулай ва хавфсиз».
Вячеслав учун энг эсда қоларли парвозлардан бири 2012 йилда Непалда ўтказилган мусобақа бўлди. Ўшанда у ўртоғи Рустем Жамилев билан биргаликда учди. 500-600 метр баландликда булутлар узра парвоз қилди. Ҳаммаси жуда чиройли, аммо хавфли ва шунинг учун эсда қоларли эди. Вячеслав Чесенко учун ушбу парвоз давомийлиги бўйича рекорд кўрсаткич бўлди: беш соатдан кўпроқ вақт ичида у шериги билан 100 км дан ортиқ масофани босиб ўтди.
«300 нафар учувчи орасида биз иккинчи ўринни эгалладик. Биринчи ўринни ҳам олган бўлардик, лекин одатда тадбирни ўтказган давлат совринли ўринни эгаллайди», — дея хулоса қилади у.
Ўзбекистонда мусобақалар бир йўналиш бўйича – қўнишнинг аниқлиги бўйича ўтказилади, дейди Вячеслав Чесенко. TrebisovSKY Paragliding Accuracy Cup бундай мусобақаларда бир неча бор ўзини кўрсатган
марҳум Костяга бағишланган.
Изоҳ