«Нон ёпишни турмуш қурганимдан кейин бошлаганман. Лекин ўз ишимни яхши кўраман, шунинг учун қийинчиликларни унчалик ҳам ҳис қилавермайман. Нон ёпишда ўзига яраша қийинчиликлар бор: кам уйқу, куйиш бор, ёзда иссиқ, хамири ёмон бўлиб қолиши мумкин», — дейди Манзура.
Турмуш ўртоғига эрининг синглиси ёрдам беради — ўзлари улгуришмайди. Оилавий тадбиркорликда Манзуранинг ўғли ҳам иштирок этади. У дам олиш кунлари ва мактабдан кейин нон сотади. Бола мактабда бўлганида Ҳамроевлар оиласи сотувчи ёллайди.
Оила ҳар куни 200 дан ортиқ нон ёпади. Кунига ўртача 400 минг сўм даромад олади. Ойига эса 12 миллион сўм ишлаб топади.
Деярли барча новвойлар захирага бир оз пул орттириш мумкинлигини айтишди, лекин ҳар доим ҳам эмас.
«Ҳар хил оилалар бор. Кимнингдир пули ўзини боқишга етади, кимдир новвойликнинг ортидан машина ҳам оляпти», — дейди Иброҳим ака.
Кўпчилик якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, бозорда ижарага жой олган ҳолда ўзи учун ишлаб турибди. Солиқлардан фақат ЯТТ учун кўзда тутилганлари тўланади. 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси БҲМнинг 50 фоизи миқдорида
белгиланди. Бундан ташқари, ишлатилган газ учун ҳам тўловлар мавжуд.
Изоҳ