Тадқиқотчи кузатув, хулоса ва илмда топган янгилигини ёзаётган ишида ифодалайди. Бу диссертация шаклида тақдим этилади кўпинча. Ҳар бир давлат, университет, илмий доира ёки тадқиқот марказининг ўз талаби, қонун-қоидаси бор. Масалан, Ўзбекистонда «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорда фалсафа доктори, фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзиладиган диссертацияга ўндан ортиқ талаб қўйилган. Синчиклаб ўқилса, ҳаммаси айни муддао — пухта ўйланган, бари рисоладагидек...
Лекин амалда-чи? Ҳамма ҳам талаб-қоидага риоя қиляптими? Ёзилаётган илмий ишлар қанчалик сифатли? Ўзбек илм-фани учун нечоғлик янгилик бўлмоқда? Йилдан йилга тадқиқотчи, изланувчилар сони ошяптию, нега натижаси билинмайди? Нима учун айрим ишлар архивлардагина туришга яраяпти? «Газета.uz» муаммо нимадилигини мутахассислардан сўради ва илмий иш аслида қандай ёзилиши (ёки бўлиши) ҳақидаги бир неча фикрларни жамлади.
Изоҳ