Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунлангани ва унда 7,9 млн фуқаро (сайловчиларнинг 86,06%) қатнашганини маълум қилди. Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 77,18 фоиз сайловчи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган, 18,66 фоизи эса қарши овоз берган.
Украинада уруш бошланганининг 100-кунида қарийб 16 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож ва уларнинг сони муттасил ортиб бормоқда. Халқаро суд Инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни ишлаб чиқишга чақирди.
Тожикистон-Қирғизистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида икки мамлакат ОАВлари хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, икки томондан уч нафар чегарачи яралангани айтилмоқда.
Буюк Британияда қиролича Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллиги шарафига тантаналар бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» лондонликлар ва қиролликнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қиролича юбилейини қандай нишонлаётгани акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.
Рубль ҳозирги кунда қанчалик мустаҳкам валюта? Нега февраль ойидаги кескин пасайишдан сўнг валюта барқарорлашди? Россия валютасини қандай хавфлар кутиб турибди?
АҚШнинг Оклахома штатида шифохона ҳудудида содир этилган отишма натижасида энг камида беш киши, жумладан ҳужум қилган шахс қурбон бўлди. Шу билан мамлакатда йил бошидан буён 233- оммавий отишма қайд этилди.
Москвадаги қурилиш майдонида оммавий муштлашган юздан ортиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россиядан депортация қилинади. Бу бўйича суд қарори қабул қилинди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 2010 йилда Ўшда юз берган июнь воқеаларига доир жиноят иши бўйича айблов эълон қилинди. Ўшанда мамлакат жанубида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Расмий маълумотларга кўра, можаро оқибатида 442 киши ҳалок бўлган.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келишувга эришилди. Унда Россия нефтининг учдан икки қисмига эмбарго қўллаш, Сбербанкни SWIFT тизимидан узиш ва яна учта давлат телеканалининг иттифоқ ҳудудида трансляциясини тақиқлаш кўзда тутилган.
Россия Марказий банки режадан ташқари йиғилишда асосий ставкани 14 фоиздан 11 фоизга туширди. Регулятор ставкани пасайтириш тўғрисидаги қарорини «нархлар ўсишининг сезиларли секинлашиши» билан изоҳлади.
Европа ва Американинг бир қатор мамлакатларида маймун чечаги касаллиги билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу қандай касаллик, у хавфлими? Унинг қандай аломатлари бор? Маймун чечаги қандай пайдо бўлди?
АҚШнинг Техас штатида 18 ёшли ўсмир Сальвадор Рамос бошланғич мактабда отишма содир этди. Ҳодиса натижасида 19 нафар ўқувчи ва битта ўқитувчи ҳалок бўлди.
Time журнали 2022 йилнинг энг нуфузли инсонлари рўхатини эълон қилди. Рўйхатдан Владимир Путин, Владимир Зеленский, Жо Байден, Тим Кук, Опра Уинфри, Рафаэль Надаль каби инсонлар жой олган. Путин ҳақидаги матнни Алексей Навальний, Зеленский ҳақида эса Жо Байден ёзган.
Дунёда қочқинлар ва кўчишга мажбур бўлганлар сони рекорд даражани қайд этиб, 100 млн кишига етди. Бунга сабаб — Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конгода узоқ давом этган ҳарбий можаролардир. 2022 йилда уларнинг қаторига Украинадаги уруш ҳам қўшилди, бунинг оқибатида 6 млн киши мамлакатни тарк этди, ички кўчишлар сони эса 8 млнга етди.
Экстремал об-ҳаво ҳолати — Ердаги иқлим ўзгаришининг кундалик «юзидир», дейилади Жаҳон метеорология ташкилотининг янги ҳисоботида. Глобал энергия ишлаб чиқаришни зудлик билан ўзгартириш орқалигина иқлим ҳалокатининг олдини олиш мумкин. БМТ қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш режасини таклиф қилди.
Украина 20 млн тоннадан ортиқ донни сотиши мумкин эди, бироқ уруш бошланганидан бери мамлакат денгиз портлари тўсиб қўйилган, дея қайд этди БМТ. Ташкилотнинг билдиришича, етказиб бериш қайта тикланмаса, Жанубий Осиё ва Африкада озиқ-овқат инқирозини енгиш қийинлашади, озиқ-овқат нархлари кўтарилишда давом этади.
КХШТ қўшинлари Қозоғистон мисолида Тожикистонга Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги вазиятни юмшатиш мақсадида киритилиши мумкин. Қирғизистонлик эксперт Артур Медетбековнинг фикрича, Тожикистон раҳбари вазият ташқи террорчилар томонидан издан чиқарилаётганини исботласа Эмомали Раҳмон режимини сақлаб қолиш учун КХШТ қўлланилиши мумкин.
Тожикистон ИИВ намойишлар бўлиб ўтган Тоғли Бадахшонда бир киши вафот этгани, 13 нафар ҳарбий жароҳатланганини маълум қилди. Расмийлар воқеани «жиноий гуруҳнинг жамоат хавфсизлигини бузиш ва аҳолини қўрқитиш мақсадида» уюштирган провокацияси сифатида баҳолади. ОАВ эса журналистларга босим ва ҳужумлар ҳақида хабар бермоқда. Эҳтимолий ташкилотчиларга нисбатан эса жиноят иши очилди.
КХДРда коронавирус аниқлангани ҳақидаги илк хабардан бир неча кун ўтиб, вирус юқтириб олганлар сони 1,7 млндан ошган бўлиши мумкин, 60 дан ортиқ киши эса ковидга хос аломатлардан вафот этгани айтилмоқда. Мамлакат Жанубий Кореянинг ёрдам бериш ҳақидаги таклифига жавоб бермади.
Тожикистон ИИВ Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Рушон туманида террорга қарши операция бошлади. Бунга маҳаллий аҳоли Бадахшон марказига ҳаракатланаётган ҳарбий машиналар йўлини тўсиб қўйгани сабаб қилиб кўрсатилаяпти. Расмий Душанбе намойишчилар халқаро террористик ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидламоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг