Наманган вилояти Янги Наманган тумани Гўзал маҳалласидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганишлар Маданий мерос агентлиги билан биргаликда олиб борилган. Шундай тадбирларнинг бирида археология ёдгорлигининг 0,17 гектар майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилгани маълум бўлган. Оқибатда қадимий объектга жуда кўп миқдорда — 6,9 млрд сўмлик зарар етказилгани ойдинлашган.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади, дейилади хабарда.