Yunusabad Residence географик жиҳатдан қулай манзилда барпо этилган. Юнусобод тумани пойтахтнинг ижтимоий жиҳатдан анча фаол ҳудудларидан ҳисобланади. Yunusabad Residence шу туманнинг тўртинчи мавзесида жойлашган бўлиб, бу шаҳарнинг энг баланд нуқталаридан биридир. Айнан шу ҳудудда Америка Қўшма Штатлари расмий элчихонаси мавжуд.

yunusabad residence

Yunusabad Residence турар жой мажмуаси 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилган. Мажмуа умумий 434 та хонадон, 85 та коттежни ўз ичига олади. Шунингдек, барча уйлар замонавий талаблар асосида, юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган. Хоналарнинг шифтлари баландлиги 3,5−4 метрни ташкил этади.

Иншоотга ичкаридан назар солинса, унда инсон турмуш-тарзи ва бошқа кўплаб эҳтиёжларини қондириш учун максимал қулай шароитлар тақдим этилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Хусусан, автотураргоҳ, электромобиллар учун электр қувватлагичлар, савдо-кўнгилочар ва киберспорт марказлари, кинотеатрлар шулар жумласидандир.

Спорт билан доимий шуғулланиш учун фитнес заллари ва ёпиқ бассейн ҳам ташкил этилган. Болажонлар учун эса икки хилдаги: очиқ ва ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Ҳудудда алоҳида кичик шаҳарча муҳити яратилгани эътирофга лойиқ.

yunusabad residence

Yunusabad Residence`даги квартиралар майдонлари қуйидагича:

  • бир хонали — 38, 42, 45, 49 кв. м;
  • икки хонали — 52, 53, 54, 57, 64, 66, 72 кв. м;
  • уч хонали — 90,91, 92, 101 кв. м;
  • тўрт хонали — 106, 107, 126 кв. м;

yunusabad residence

Мажмуадан хонадон сотиб олишнинг бир нечта йўллари мавжуд: мижозлар 100% тўлов ҳисобига ёки олдиндан 30% тўлов қилган ҳолда, 6 ойдан 24 ойгача фоизсиз муддатли тўлов асосида хонадон сотиб олишлари мумкин.

yunusabad residence

Уйларнинг кадастр масалалари мижозлар учун аввалдан ҳал қилинган. Уйлар мижозга оқ-сувоқ ҳолатда топширилади.

yunusabad residence

Хулоса қилиб айтганда, Yunusabad Residence мижозларига фақатгина хонадон эмас, бахт ва омад калитларини тутқазишни истайди ҳамда ёрқин ва бахтли лаҳзаларни биргаликда ўтказишни таклиф қилади. Бунинг учун етарли шароит ва имкониятлар мавжуд.

yunusabad residence

Сиз ҳам бахтли ва фаровон онларингизни Yunusabad Residence билан ўтказинг.

Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилса бўлади.

Телефон: (+998) 55−512−22−22.

Manzil: Юнусобод т-ни, тўртинчи мавзе, 88,
Ориентир: АҚШ элчихонаси.

Instagram: @yunusabad.residence

Реклама ҳуқуқлари асосида.