7 май куни Apple ўз планшетларининг янги моделлари — iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди.

iPad Air

iPad Air компаниянинг чўнтакбоп ва ихчамроқ планшети ҳисобланади. Компания ўз тарихида биринчи бор уни икки хил ўлчамда чиқаришга қарор қилди: қайта дизайнлаштирилган 11 дюмли ва янги 13 дюмли қурилмалар. Apple каттароқ ўлчамдаги девайс фойдаланувчиларга ишлаш, ўқиш ва ўйинлар ўйнашда каттароқ экран керак бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб тақдим этилаётганини қайд этди. Pro моделидаги қурилмаларда харидорларнинг ярми каттароқ экранга эга iPad`ларни танлаётгани бунга туртки бўлган.

Скрин: YouTube / AppleСкрин: YouTube / Apple

iPad Air Center Stage деб аталувчи янги функция қўшилган бўлиб, у видеоқўнғироқлар вақтида олд камерадаги тасвирни ростлаб туради ва тасвирда барчани тўлиқроқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Қурилма 4 та рангда сотувга чиқарилади (new blue, new purple, starlight, space gray).

apple, ipad

Иккала модель ҳам M2 чипига эга, бу аввалги M1 чипига қараганда 50 фоиз тезроқ ишлайди. Хотира ҳажми бўйича 4 хил танлов мавжуд: 128, 256, 512 GB ва 1 TB.

apple, ipad

11 дюймли Air модели нархи 599 доллардан, 13 дюймлисиники эса 799 доллардан бошланади. Компания олдиндан буюртмаларни қабул қилишни тақдимот ўтказилган санадан (7 майдан) бошлади ва қурилмалар шу ҳафтадан бошлаб харидорларга етказиб берилиши қайд этди.

apple, ipad

iPad Pro

Янги iPad Pro 11 ва 13 дюймли экран билан тақдим этилди. Тақдимотда энг кўп урғу қурилмалар жуда ҳам ингичка қилиб ишланганига берилди. 11 дюмли қурилманинг эни 5,3 миллиметр, 13 дюмлисиники эса 5,1 миллиметр бўлади. Apple тарихида бундан ингичкароқ қурилма ишлаб чиқарилмаган.

iPad Pro икки хил рангда тақдим этилади (silver, space black). Қурилмаларда биринчи маротаба OLED экранлар ишлатилган (аввалгиларида LCD экранлар бўлган).

apple, ipad

Иккала Pro модели ҳам энди ишлаб чиқилган М4 процессорига эга (аввалги авлодда M2 чипидан фойдаланилган. M2 бажарган ишни M4 у сарфлаган қувватнинг чора қисми эвазига қила олади). Бу процессор билан чиқадиган iPad Pro M2 билан чиқарилган қурилмадан кўра 4 баравар тезроқ ишлайди.

Center Stage функцияси Pro моделида ҳам мавжуд. Pro модели учун янги клавиатура — янгиланган Magic Keyboard ҳам ишлаб чиқилган. У ҳам аввалгиларига қараганда ингичкароқ ва iPad Pro билан мос тушувчи рангларда ишланган. Нархи 299 (11 дюмли) ва 349 доллар. Планшетлар учун, шунингдек, Apple Pencil`нинг такомиллаштирган версияси — Apple Pencil Pro ишлаб чиқилган.
apple, ipad

Қалам энди фойдаланувчи уни сиқаётганини сеза олади, шунингдек, қурилмага гироскоп ўрнатилган бўлиб, масалан, рассомлар сурат чизаётган вақтида уни худди мўйқалам каби айлантириб ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, қалам қаерда эканини кўрсатиб туриш учун Find My функциясидан фойдаланиш мумкин ва, албатта, у планшетнинг ёнига магнит ёрдамида ёпишади ва ундан қувватлана олади. Apple Pencil Pro iPad Air билан ҳам ишлай олади. Нархи — 129 доллар.

apple, ipad

Иккала Pro модели учун ҳам хотира ҳажми бўйича 4 хил танлов имконияти мавжуд: 256, 512 GB, 1 ва 2 TB. 11 дюмли қурилма нархи 999 доллардан, 13 дюмлисиники эса 1300 доллардан бошланади. Барча қурилма ва аксессуарлар учун олдиндан буюртма қабул қилиш 7 май куни бошланди ва етказиб бериш шу ҳафта бошланиши кутилмоқда.

Apple, шунингдек, iPad`нинг ўнинчи авлоди нархини янада пасайтирди, қурилмаларнинг расмий нархи энди 349 доллар.