Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 501 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса яна кўтарилди.
Тошкентга АҚШдаги Boeing заводидан тўғридан-тўғри рейс билан Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и етиб келди. Ушбу самолет орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 млн долларлик гуманитар етказиб берилди. Шунингдек, Boeing компанияси 100 минг долларлик хайрия қилди.
Кейинги йилдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тарқатадиган банклар тендер орқали танланади. Улар пенсияларни нақд пулда беришлари керак бўлади. Пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт (ID-карта) талаб қилинади.
Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқаларга қаратилган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса кўтарилди.
Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси кўмагида Қорақалпоғистонда қуввати 1500 МВт эга шамол электр станцияси қурилади. Мазкур лойиҳа тахминан 4 млн хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириб, йилига тахминан 2,5 млн тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда.
«Реклама тўғрисида» ги янги қонун лойиҳасида мобил алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, шунингдек таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари иштирокида гиёҳванд моддаларни реклама қилишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Нурафшонда «ақлли шаҳар» инвестициявий лойиҳаси ўрнига Nurafshon business city концепцияси амалга оширилади. Аввалроқ ташкил этилган дирекция «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» шаклида қайта ташкил этилади.
Ўзбекистоннинг 24 та тумани қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ушбу соҳада 5 млрд долларлик 1000 дан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилди. Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади.
Долларнинг расмий курси 50 тийинга арзонлади ва жами 10 522 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
2020 йилда Facebook томонидан Ўзбекистонда деярли 6 млрд сўм солиқ тўланган. Шунингдек, Google — 3,4 млрд сўм, Apple — 1,9 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини тўлаган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга қимматлади ва жами 10 523 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.
Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания ташкил этилиши кутилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илхом Махкамов. Унинг сўзларига кўра, компаниялар аллақачон фуқаролик авиацияси агентлигига ариза топширишган ва лизинг асосида самолётларни сотиб олиш устида иш олиб боришмоқда. Авиакомпаниялардан бири Air Marakanda бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқароларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 509 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Май ойида Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, ҳафтасига 2−3 та рейс амалга оширилади. Вазир Европа ва Осиёнинг бир қатор давлатларига рейслар бекор қилинганига ҳам изоҳ берди.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга арзонлади ва жами 10 515 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг