Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди
8 май 2021, 15:13

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ой ичида 1,5 млрд долларга ошиб, 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин
8 май 2021, 13:23

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
8 май 2021, 12:48

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз
8 май 2021, 12:02

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз

Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди
8 май 2021, 01:09

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 май 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

«Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди». Президент Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди
7 май 2021, 18:12 1

«Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди». Президент Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Рустам Қосимовнинг вафоти муносабати билан унинг хонадонига бориб, оиласига ҳамдардлик билдирди. «Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. Ишларини фарзандлари давом эттирсин», — деди у. Қосимов апрель ойининг бошидан бери бетоблиги туфайли даволанаётган бўлган, жума кунига келиб вафот этган.

Самарқанд сайёҳлик маркази қандай кўринишга эга бўлади ва у ким томонидан қурилади
7 май 2021, 18:04

Самарқанд сайёҳлик маркази қандай кўринишга эга бўлади ва у ким томонидан қурилади

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудида жойлашган, 353 млн долларга баҳоланган Silk Road сайёҳлик марказини 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ерда конгресс-холл, саккизта меҳмонхона, «Абадий шаҳар» мажмуаси, дам олиш маскани ва бошқа объектлар пайдо бўлади. Марказ қандай кўринишда бўлади (фото).

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади
7 май 2021, 17:07

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
7 май 2021, 16:43

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 май 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 511 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
7 май 2021, 15:48

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади
7 май 2021, 15:26

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

9 май куни жанубдан булутли массивлар кириб келади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13−18 даражани, кундузи 25−30 даражани ташкил этади.

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
7 май 2021, 15:18

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади
7 май 2021, 15:04

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади

Жума куни қуйи палата депутатлари Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколатини беришга оид қонун лойиҳасини қабул қилишди. Унда шунингдек, текширувлар ўтказиш жараёнида ташкилотлар томонидан палатага керакли ҳужжатлар ва мутахассисларни ажратиш мажбурияти ҳам белгиланмоқда.

«Насаф» ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ўз томонига оғдиришга урингани учун жаримага тортилди
7 май 2021, 15:00

«Насаф» ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ўз томонига оғдиришга урингани учун жаримага тортилди

«Насаф» футбол клуби 50 миллион сўмга жаримага тортилди. Бунга клуб 2020 йил футбол мавсумида ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга уринганлиги сабаб этиб кўрсатилди.

Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини COVID-19`га қарши эмлаш бошланди
7 май 2021, 13:35

Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини COVID-19`га қарши эмлаш бошланди

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси вакилларини COVID-19`га қарши эмлаш жараёни бошланди. Уларга «Sputnik V» вакцинаси қилинмоқда. Жами 250 нафар спортчи ва мураббийлар эмланиши режа қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилди
7 май 2021, 12:40

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилиб, 2021 йилда унга 50 млрд сўмгача миқдорда маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар эса хориждан жалб қилинадиган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда маҳаллий иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни моддий рағбатлантиришга сарфланади.

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади
7 май 2021, 12:38

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади

Халқаро олимпия қўмитаси Pfizer ва BioNTech билан Токио Олимпиадаси иштирокчиларига вакциналарни етказиб бериш тўғрисида меморандум имзолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг