«олтин» тегли мақолалар


Самарқанддан Тошкентга 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин қотишмасини олиб кетаётган шахс ушланди
25 июл 2022, 10:03

Самарқанддан Тошкентга 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин қотишмасини олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин
27 июн 2022, 16:49

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин

Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.

Ўзбекистон олтин бозорида Россия билан рақобатлашмайди — Шуҳрат Вафоев
28 апрель 2022, 22:47

Ўзбекистон олтин бозорида Россия билан рақобатлашмайди — Шуҳрат Вафоев

Ўзбекистон Россия олтинини ташқи бозорларда алмаштиришни режалаштирмаяпти, дея таъкидлади инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев РБКга. 2021 йилда бу давлатлар қимматбаҳо металлар экспорти бўйича жаҳон етакчилари қаторидан жой олди.

Мурунтов конида олтинга бой маъданли янги конлар топилди
9 апрель 2022, 18:19

Мурунтов конида олтинга бой маъданли янги конлар топилди

Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудидаги Мурунтов конида 40 млн тоннадан ортиқ олтинга бой маъдан захирасига эга «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конлари очилди. Ундан қарийб 15 йил давомида йилига 3 млн тоннадан ортиқ руда қазиб олиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди
11 феврал 2022, 10:25

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши Ўзбекистон 2021 йилнинг ноябрь ойида 21,5 тонна олтин сотиб, декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олганини маълум қилди. Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон олтин захираси миқдори 11,6 трой унцияни, унинг қиймати эса 20,94 млрд долларни ташкил этади.

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди
21 январ 2022, 16:30

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

Ўзбекистон ноябрда дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
7 январ 2022, 19:17 1

Ўзбекистон ноябрда дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ — 21,5 тонна олтин сотди.

НКМК олтин рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради
16 сентябрь 2021, 17:24

НКМК олтин рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради

«Пистали» конида умумий қиймати 274 млн доллардан зиёд бўлган, таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш лойиҳаси «Навоий КМК» томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди
24 июн 2021, 13:23 1

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистонда 2020 йилда 101,6 тонна олтин қазиб олинди. Бу билан Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди
8 май 2021, 15:13

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ой ичида 1,5 млрд долларга ошиб, 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди.

Олтин йилнинг биринчи кварталида рекорд даражада арзонлади
2 апрель 2021, 17:29

Олтин йилнинг биринчи кварталида рекорд даражада арзонлади

Йилнинг биринчи кварталида олтин нархи 10% га, 2020 йил августидан буён эса 19% га арзонлаб, пандемиягача бўлган даражагача тушди. Бу 1982 йилдан бери ушбу давр учун рекорд пасайиш бўлди.

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди
9 март 2021, 12:05 1

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди

«Мурунтов» олтин конида 2020 йилда 56,7 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Коннинг ресурс-захиралари 4 минг тонна дея баҳоланмоқда.

Жиззахда ноқонуний тарзда олтин қазиган 4 нафар фуқарони тош босиб қолди. 2 киши вафот этди
29 январ 2021, 10:32

Жиззахда ноқонуний тарзда олтин қазиган 4 нафар фуқарони тош босиб қолди. 2 киши вафот этди

Жиззах вилоятида яширин тарзда олтин қазиб олмоқчи бўлган 4 фуқарони тош остида қолди. 2 нафари чуқурдан чиқа олмай вафот этди, қолган икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистон экспортининг 43 фоизини олтин ташкил қилди
23 ноябр 2020, 13:34

Ўзбекистон экспортининг 43 фоизини олтин ташкил қилди

Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик ҳажмда олтин экспорт қилган. Бу 10 ой давомида амалга оширилган ташқи савдо айланмасининг 43,5 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон олтин экспорт қилмаган.

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди
30 октябр 2020, 14:19

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.

Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди
20 октябр 2020, 17:05

Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизини олтин ташкил этди
12 октябр 2020, 20:24

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизини олтин ташкил этди

Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмби ва МБ тангаларини олиб чиқиб кетишга рухсат берилди
26 сентябрь 2020, 17:55

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмби ва МБ тангаларини олиб чиқиб кетишга рухсат берилди

Жисмоний шахслар ўлчовли ёмбилар ва Марказий банк тангаларини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлди. Бунинг учун тегишли сертификатни олиш лозим.

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган
22 сентябрь 2020, 11:55

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган

Ўзбекистоннинг расмий резерв активлари 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Август ойида 1 млн унцияга тенг бўлган миқдорда олтин резервларининг сотилиши эвазига валютадаги резервлар миқдори 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди
21 сентябрь 2020, 12:00

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг