13 май соат 11:44 да Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида ҳам сезилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда мамлакат элчихонасининг янги биноси очилди.
Россияга киришда Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантлар чегарада ушлаб турилгани, телефонлари олиб қўйилиб, овқат ва сувсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхона билан боғланилганини билдириб, бундай ҳолатлар бўлаётганини рад этди.
Қирғизистондаги тоғли қишлоқда ўтказилган танлов пайти музқаймоқ ортилган мини юк машинаси бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини уриб юборди. 29 нафар бола жароҳатланди, етти нафари — реанимацияда. Маълумотларга кўра, фургон ҳайдовчисиз ҳаракатланган ва тормоз тизими ишдан чиққан бўлиши мумкин.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда қурилиши кутилаётган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини «Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» деб атади. У халқаро молия институтларини ушбу лойиҳада иштирок этишга чақирди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида одамлар ва контрабанда товарларни қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтишда фойдаланилган ерости туннели аниқланди. У ердан ўтаётган икки давлат фуқаролари қўлга олинди.
Марказий Осиёнинг тўртта давлати ва Озарбайжон июль ойида Қозоғистон ҳудудида кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга уларни «хорижий вакиллар» деб эълон қилишга рухсат берувчи ўзгартиришларни имзолади. У қонун «мамлакатга фойда келтириши»ни айтди ва бундай ташкилотлар «таъқиб қилинмаслигига» ваъда берди.
Қирғизистон махсус хизматлари божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонлаб қўлга олди. Собиқ амалдор Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди. Матраимовнинг «қонундаги ўғри», марҳум Қамчи Кўлбоев билан алоқаси бўлгани даъво қилинмоқда.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаганда Россияга вақтинча бормасликни тавсия қилди. Россиядаги фуқаролардан одамлар гавжум жойларда ҳаракатланмаслик сўралди.
Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.
Қирғизистон ҳукумати жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдорини уч баравар — 33,5 долларгача оширди. Болаларга тамаки маҳсулотлари сотганлик учун жарима миқдори ҳам оширилди.
АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқидан Россияга 450 млн евролик юқори устуворликка эга товарлар етиб борган. Товарларнинг чорак қисми тўғридан-тўғри ЕИдан, қолгани эса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, БАА каби давлатлар орқали Россияга етиб борган, деб ёзмоқда Bloomberg.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулкни ихтиёрий қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун билан ўзига тегишли мол-мулкни 20 млн долларга қонунийлаштирганини айтди. Унинг тан олишича, авваллари унинг бинолари, жумладан, Бишкекдаги бизнес маркази «бошқа одамлар номига расмийлаштирилган».
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.
Хитой Россияни қувиб ўтиб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди, шунга қарамай, икки давлат ҳам савдодаги улушини оширди. Россия ва Хитойдан импорт кўпайди, бироқ ушбу бозорларга Ўзбекистон маҳсулотлари камроқ етказиб берилмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳам пасайган.
Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Ўзбекистон Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам беради. Ўшга Андижондан суюлтирилган газ баллонлари ёрдам сифатида жўнатилди.
Бишкекда шаҳарнинг катта қисмини иссиқлик билан таъминлайдиган ИЭСда портлаш содир бўлди. Аҳолига иссиқ сув таъминоти тўхтатилди, мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтказилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров вазиятни ўз назоратига олди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг