22-23 август кунлари Ўзбекистонда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 17,5 миллиондан зиёд киши иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Ҳашар Вазирлар Маҳкамаси 12 августда эълон қилган анъанавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ташкил этилди.
Икки кун мобайнида жами 38 минг гектар майдон ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. Дарахтлар буталиб, оқланди. 25 минг километр узунликдаги ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди.
Ҳашарчилар кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй ишларида кўмак берди. Мухтож оилаларга ёрдам кўрсатилди.