Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилади
Бугун, 18:24

Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилади

Президент қарори билан Humo тўлов тизимидаги давлат улуши сотувга чиқарилади. Ноябрь ойининг охирида ундаги давлат улуши Давактивга ўтказилганди ва ўшанда гап процессинг марказини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмаслиги айтилганди.

Ўзбекистонлик футзалчилар Осиё кубогида 3-ўринни олди
Бугун, 15:15

Ўзбекистонлик футзалчилар Осиё кубогида 3-ўринни олди

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кетма-кет 3-бор Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди. Тожикистон билан баҳснинг асосий вақтида 5:5 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди (фото, видео).

Сирдарёда 3 кишининг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди
Бугун, 14:43

Сирдарёда 3 кишининг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тожикистон фуқароларига вақтинча Россияга бормасликни тавсия қилди
Бугун, 10:06

Тожикистон фуқароларига вақтинча Россияга бормасликни тавсия қилди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирди.

Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди
Кеча, 22:36

Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди

Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган. Февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери ҳам берилгани маълум бўлди.

«Ёрдам бериш бурчимиздир» — Санкт-Петербургдаги ёнғиндан одамларни қутқарган ўзбекистонлик кўча тозаловчиси
Кеча, 22:10

«Ёрдам бериш бурчимиздир» — Санкт-Петербургдаги ёнғиндан одамларни қутқарган ўзбекистонлик кўча тозаловчиси

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин вақтида ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. У бир вақтлар десантчи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапириб берди. «Ёрдам бериш бурчимиздир, Худо ҳаммани кўриб турибди», — деди у.

Пойтахт ҳокими Тошкент экологиясидан қанчалик хавотирда?
Кеча, 21:45

Пойтахт ҳокими Тошкент экологиясидан қанчалик хавотирда?

Тошкент ҳокими «Газета.uz» мухбирининг «Пойтахт экологияси сизни хавотирга соладими?» деган саволига жавобан шундай деди: «Хавотирга солгани учун 75 гектарда истироҳат боғларини қурдик, ҳозир яна 25 гектарда яшил ҳудудлар барпо этяпмиз. Ҳар бир қурувчига дарахт ва бута экишни мажбур қилиб қўйдим».

Volkswagen ва Volvo Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга таклиф қилмоқда
Кеча, 17:30

Volkswagen ва Volvo Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга таклиф қилмоқда

Словакиянинг Volkswagen ва Volvo компаниялари ҳайдовчилик, автомобиль ишлаб чиқариш, кабель агрегатларини йиғиш, монтаж, автомобилларни синовдан ўтказиш каби йўналишларда Ўзбекистондан ишчиларни таклиф этмоқда. Иш ҳақи 1200−1700 евродан бошланади.

Президент давлат муассасаларини Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш топшириғини берди
Кеча, 15:59

Президент давлат муассасаларини Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш топшириғини берди

Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.

Тошкент ҳокими — тирбандлик, йўл ва бекатларнинг ҳолати ҳамда микромобилликка ўтиш ҳақида
Кеча, 14:18

Тошкент ҳокими — тирбандлик, йўл ва бекатларнинг ҳолати ҳамда микромобилликка ўтиш ҳақида

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни яхшилаш учун 500 млн долларлик лойиҳа ишлаб чиқилгани, шунингдек, бекатлар ва тирбандликни келтириб чиқараётган 30 та энг катта чорраҳани тартибга солиш режаси борлигини билдирди. Ҳоким одамларни микромобилликка ўргатиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди
Кеча, 11:24

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

«Тақиқлар амалда ишламаяпти». Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришдан мақсад нима?
Кеча, 11:14 1

«Тақиқлар амалда ишламаяпти». Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришдан мақсад нима?

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги букмекерлик фаолияти қонунийлаштирилишига изоҳ берди. Таъкидланишича, мавжуд тақиқлар «амалда ишламаяпти». Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдан маблағларнинг чиқиб кетиши йилига 350 млн доллардан 1 млрд долларгачани ташкил қилмоқда.

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг 2 шериги қамалди
Кеча, 10:13 1

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг 2 шериги қамалди

Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5,5 йилга қамалди.

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (+ видео)
26 апрель 2024, 21:53

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (статистика, видео, фото).

Ўзбекистонда 2025 йилдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади
26 апрель 2024, 19:59

Ўзбекистонда 2025 йилдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган, деб ёзди ИЛМА.

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)
26 апрель 2024, 18:30

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)

Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди
26 апрель 2024, 17:18

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.

Тошкент аэропортида янги юк терминали 2 босқичда қурилади
26 апрель 2024, 15:59

Тошкент аэропортида янги юк терминали 2 босқичда қурилади

Тошкент халқаро аэропортида йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк терминали қурилади. Ҳозирги терминал 30 минг тонна сиғимга эга, бироқ 2024 йилда у икки баробардан кўпроқ юк ва почта жўнатмаларини қабул қилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 апрель)
26 апрель 2024, 15:47

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 апрель)

Ўзбек тилидаги «Жентльменча бўлмаган ишлар вазирлиги» ва «Якшанба» фильмлари ҳамда яна 8 та кинопремера, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, Халқаро жаз фестивали, концертлар, кўргазмалар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкентда болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортгани рад этилди
26 апрель 2024, 15:41

Тошкентда болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортгани рад этилди

Тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортиб, шифохоналарга мурожаатлар кўпайгани ҳақида видео тарқалди. ССББ бу хабарлар асоссиз экани, беморлар сони тунда бирмунча кўп бўлиши ва улар бошқа касалликлар бўйича ҳам мурожаат қилаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг