Президент Ислом Каримовнинг 26 августда қўл қўйган «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга кўра, 100 ёшдан ошган 14 киши «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Ҳужжатни ЎзА тарқатди.
Мукофотланган рўйхати:
- Аллаберганова Фотима — Янгиариқ тумани, Хоразм вилояти,
- Амонова Тўхта — Шофиркон тумани, Бухоро вилояти,
- Бердалиев Анарбай — Оҳангарон тумани, Тошкент вилояти,
- Ганиева Салима — Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри,
- Жаббарова Жумагул — Боёвут тумани, Сирдарё вилояти,
- Жололов Абдубарис — Балиқчи тумани, Андижон вилояти,
- Камалов Таштемир — Учқўрғон тумани, Наманган вилояти,
- Нарбутаева Бувсара — Булунғур тумани, Самарқанд вилояти,
- Севаров Қудрат — Касби тумани, Қашқадарё вилояти,
- Хўжаев Бойдада — Фарғона тумани, Фарғона вилояти,
- Шайманов Норқобил — Шеробод тумани, Сурхондарё вилояти,
- Шамуратова Бегзада — Шуманай тумани, Қорақалпоғистон Республикаси,
- Шокирова Хайри — Жиззах тумани, Жиззах вилояти,
- Юлдашева Умит — Хатирчи тумани, Навоий вилояти.