Ўзбекистонлик Твиттер микроблогинг хизмати фойдаланувчилари мамлакат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб, #uzb24 ҳэштегини жаҳон трендларига чиқаришни мўлжалламоқда.
Акцияни 28 август куни соат 16:00 да бошлаш режалаштирилмоқда. Ташаббускорлар барча истовчиларни твитларни фаол ёзиш ва уларнинг ҳар бирида #uzb24 ҳэштегини қўллашга даъват қилмоқда.
Бундай акциялар ҳар йили Мустақиллик ва Наврўз байрамларига бағишлаб ўтказилади.