Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари Ногиронлик масалалари бўйича маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида битимни тайёрлашга киришди, деб хабар қилди вазирлик ахборот хизмати.

Кенгашнинг вазифалари сирасига биргаликда тадбир, маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказиш, қўшма лойиҳа ва режалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзаро ёрдам кўрсатиш ва ахборот алмашиш, шунингдек, аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ногиронларнинг жамоат ташкилотлари иштирокини таъминлаш киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ногиронлар ташкилотларини маслаҳат кенгашида ва битимни тайёрлашда иштирок этишга таклиф қилди. Мурожаат учун телефон: 239-41-30; Электрон почта манзили: nogironmaslahat@umail.uz.