Дэвис Кубоги мусобақасининг биринчи кунги баҳсларидан сўнг Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги ҳисоб тенг бўлиб турибди — 1:1

Дэвис Кубоги жаҳон гуруҳининг дастлабки плей-офф мусобақасида ўзбекистонлик Денис Истомин бешта сетда америкалик Стив Жонсонни 6:1, 3:6, 7:6 (7:5), 6:7 (3:7), 7:5 ҳисобида енгди. 29 яшар Истоминнинг 12 марта узатган тўпини рақиби қайтара олмади. У 68 очко ютиб олди ва 52 та хатога йўл қўйди. Жонсоннинг ҳисобида 16 та эйс — қатариб бўлмайдиган тўп узатиш, 65 та виннер ва 78 та ноаниқлик бор.

Иккинчи ўйинда америкаликлар жамоаси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Жек Сок уч сетда Ўзбекистон вакили Фаррух Дўстовдан 7:5, 6:3, 6:2 ҳисоби билан устун келди. 23 яшар спортчи 35 очко ютиб олди, аммо 33 та хатога ҳам йўл қўйди. Дўстов эса 17 та виннер ва 40 та ноаниқлик билан мағлуб бўлди.

Мусобақа Тошкентдаги Олимпия резервлари республика теннис мактабининг очиқ кортида бўлиб ўтди. Шанба куни ўша ерда Фаррух Дўстов билан Денис Истомин Стив Жонсон ва Сэм Кверри жуфтлигига қарши кортга чиқади.