7-8 октябрь кунлари Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга расмий сафар қилади.
Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Сафар вақтида навбатдаги олиймақом ўзбек-туркман музокаралари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов 2013 йил ноябрида Ўзбекистонга, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса 2014 йил октябрида Туркманистонга расмий ташриф буюрган эди.