Фото: Facebook / World Taekwondo Federation
Дмитрий Шокин Манчестер Гран-приси ғолиби бўлди
Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин Манчестердаги Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда ғалаба қозонди.
19 октябр 2015, 13:07
Спорт
Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин Манчестерда (Англия) бўлиб ўтган Гран-при турнирининг учинчи босқичида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, деб хабар қилади ЎзА.
Турнирнинг энг оғир вазн тоифасидаги таэквондочилар баҳсида қатнашган Дмитрий ҳал қилувчи баҳсда кубалик Рафаэль Кастильони енгиб, олтин медаль билан бирга 2016 йилги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун бериладиган 40 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги спорт мавсумида Дмитрий Шокин 2016 йилги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколари ўйналадиган Гран-при туркумига кирувчи турнирларда муваффақият қозонди. Август ойида Москвада ўтган турнирда олтин, Туркиянинг Самсун шаҳри мезбонлик қилган мусобақада бронза медални қўлга киритди.
Telegram каналга аъзо бўлинг