2015 йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси қарийб 86 млн доллар бўлди, бу ўтган йилнинг айни даври билан солиштирганда 23 фоиз камдир.

Тошкентда 20 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида Польша элчихонасининг савдо-савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлими бошлиғи Яцек Михальскининг билдиришича, бу «жаҳон иқтисодиётидаги тамойиллар» билан боғлиқ.

«Туркистон-пресс» НААнинг маълум қилишича, Польша Ўзбекистонга, асосан, кимё ва нефть кимёси саноати маҳсулотларини экспорт қилади.

Ўзбекистондан товар импорт қилиш ҳажмининг 45 фоизи пахта ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, 25 фоизини минерал маҳсулотлар ва 22 фоиздан ошиғини кимё саноати қорхоналари маҳсулотлари ташкил қилади.