Тошкентда футзал бўйича давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув аввалида ҳар иккала жамоа эҳтиёткорлик билан ўйнади. Тез орада ташаббусни ўз томонига оғдирган Ўзбекистон футболчилари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу муваффақият билан Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатнинг ярим финалига чиқди, шунингдек, Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси голларини Дилшод Раҳматов (иккита) ва Нодир Элибоев киритди.

19 февраль куни бўлиб ўтадиган ярим финалда Ўзбекистон Таиланд терма жамоаси билан баҳслашади.