Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга 17 февраль куни Анқарада кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан мактуб йўллади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мактубда Ислом Каримов Туркия раҳбарига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.