Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари тасдиқланди. Вилоят ҳокимияти сайтида хабар қилинишича, мазкур лавозимга Фахритдин Умаров тайинланди.
Фахритдин Умаров. Фото: senat.uz.
Тошкент политехника институтини тамомлаган Фахритдин Умаров (1964 йили туғилган) 2015 йилнинг январидан Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси лавозимини эгаллаб келган. У парламентнинг юқори палатасида Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия раиси сифатида ҳам ҳисобланади.
Аввалроқ — 2014 йилнинг 14 январидан Фахритдин Умаров Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокими, унгача эса — Навоий кон-металлургия комбинати бош директорининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.