Сужата Меҳта Ҳиндистон элчиси
26-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раунди бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотидаги ижобий ўзгаришлар қайд этилди, хусусан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2015-йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокараларнинг самарали якунлари алоқаларни янги босқичга олиб чиққанлиги таъкидланди.
Учрашувда Ҳиндистон Элчиси Винод Кумар билан
Фото: Анвар Илёсов / ТИВ
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВлари маслаҳатлашувлар ўтказди
Маслаҳатлашувда иштирок этиш учун Тошкентга Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ташриф буюрди.
27 апрель 2016, 08:15
Сиёсат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 26 апрель куни Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раунди бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати. Унда иштирок этиш учун Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотидаги ижобий ўзгаришлар қайд этилди, хусусан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2015 йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокараларнинг самарали якунлари алоқаларни янги босқичга олиб чиққанлиги таъкидланди.
Telegram каналга аъзо бўлинг