Тошкентда бир қатор ихтисослаштирилган тадбирлар — форум, кўргазма, семинарлар, танловлар ва мастер-классларни ўзида бирлаштирган биринчи ADWEEK.UZ Маркетинг ва реклама ҳафталиги ўз якунига етди.
«ADWEEK.UZ тадбирига 2600 дан зиёд киши ташриф буюрди, — дея хабар қилди ёпилиш маросимида Ўзбекистон Хусусийлаштириш , монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Дилшод Азимов. — Ҳафталик тадбирларида 40 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий экспертлар сўзга чиқишди. Реклама маҳсулотлари кўргазмасида 18 компания иштирок этди».
20та номинация бўйича ўтказилган ADBRAND 2016 ва ADFEST 2016 онлайн танловларида 75 та компания қатнашди. DESIGN 2016 танловида эса энг яхши талабалар лойиҳаси аниқланди.
Ҳафталик ташкилотчилари — Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,"Siymo" реклама агентлиги ва ICTNEWS Conferences.