Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг юридик клиникаси кўчаётгани муносабати билан фуқароларни қабул қилишни сентябрга қадар тўхтатади, дея хабар бермоқда «Туркистон-пресс» НАА.

ЖИДУ қошидаги юридик клиника 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида кўп сонли мурожаат қилувчилар ёки юристлар тили билан айтганда, «ишонувчилар»га кўмак кўрсатилди. Бу ерга мурожаат қилувчиларнинг асосий қисми аҳолининг заиф қатламлари, нафақахўрлар, жисмоний имконияти чекланганлар, кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар вакилларидан иборат.

Клиникада ишларни тажрибали юристлар раҳбарлиги остида талабалар кўриб чиқади. Тажрибали юристлар қаторида клиника раҳбари — халқаро ҳуқуқ факультетининг фуқаролик ҳуқуқи кафедраси доценти, ҳуқуқ доктори Зиёдулла Убайдуллаев, доцент Ирина Черкашина, адвокат Галина Майорова ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.